Хуш келдинг, Муҳаррам ойи! Хуш келдинг, Янги йил!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Муҳаррам ойининг биринчи куни янги йилнинг бошланиш кунидир. Барчангизни ҳижрий 1442 йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни юртимиз, халқимиз, аҳли оиламиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин.

 Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. “Муҳаррам” сўзи, луғатда “ҳурматланган”, “ҳаром қилинган”, “улуғланган” маъноларини англатади. Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (Тавба сураси, 36-оят).

Бу ой Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.

Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз?» деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар». (Имом Термизий ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай марҳамат қилганлар: “Кимки Ашуро кунида ўз аҳли оиласига кўпроқ нафақа қилса, яъни рўзғорини бут қилиб берса, Аллоҳ таоло йил давомида унинг ризқига кенгчилик беради”.

Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий айтадилар: “Икрима розияллоҳу анҳу дейдилар: “Ашуро куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинган кун. У кунда Нуҳ алайҳиссалом кемадан туширилдилар ва шукронасига рўза тутдилар. У кун Фиръавн денгизга ғарқ бўлди. Бани Исроил қавмига денгиз йўл берди ва унинг шукрига рўза тутдилар. Агар қодир бўлсанг, у кунда сен ҳам рўза тут”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг фазилатини қидиринг. Чунки у Аллоҳ таоло танлаган муборак бир кундир. Кимки бу кунни рўза билан ўтказса, Аллоҳ таоло фаришталар, набийлар, шаҳидлар, солиҳларнинг ажрини беради. Ашуро кунида ким оиласига, фарзандларига, аёлига, фақир инсонларга лутф кўрсатса, уларни хурсанд қилса, Аллоҳ таоло у бандасини кейинги йилга қадар хурсандчиликлардан ажратмайди”, дедилар. Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракатли бўлиши умид қилинади.

Суфён Саврий: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик» деган.

Суфён ибн Уяйна: «Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик», деган.

«Ал-Муҳит» китобида шундай дейилган: Жобир раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади», деган.

Мавзуга оид мақолалар
Мен охирги вақтларда «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз...» Исро сураси, 82оят давоми...

21:00 / 07.11.2019 3125
Кейинги ўн йилликларда ишлаётган аёлларга бўлган муносабат сезиларли равишда ўзгарди уй бекаси мақомини давоми...

15:06 / 22.11.2016 2950
  28 апрелдан бошлаб «Аиша» халқаро аёллар клуби Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги МДММ билан ҳамкорликда ва давоми...

00:24 / 29.04.2018 2984
 Рамазон ойида кўпгина тарихий ҳодисалар бўлиб ўтган. Қуйидa уларнинг баъзилари ҳақида баён давоми...

15:51 / 07.03.2017 4587