Жароҳатга масҳ тортиш.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйганда, устига масҳ тортилади.

Бунга ўхшаш ҳолатларда тўлиқ таҳоратли бўлиш шарт эмас. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, майли.

Жароҳатли одам ғусл ва таҳорат пайтида жароҳатига сув теккизмаса жоиз. Агар жароҳатни боғлаб олган бўлса, ўша боғланган латта устидан масҳ тортишнинг ўзи кифоя қилади. Жароҳати йўқ аъзоларини ювади.

Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек, намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бошқасини қўяди.

Тахтакач жароҳат тузалган пайтда тушса-ю, у намозда бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Намоздан ташқарида бўлса, тўлиқ таҳорат қилмасдан, фақат тушиб кетган нарсанинг ўрнини ювиб қўяди.

Мавзуга оид мақолалар
Тирикчилик Эй тирикчилик Сен кимсан ёки нимасан Наҳотки, ҳамма сени деб юрган бўлса бу дунёда Балки, сен давоми...

21:49 / 06.03.2017 5809
Фарзандингизга диний таълим бериб, бир қанот бағишласангиз, дунёвий таълим бериб, иккинчи қанотини давоми...

21:18 / 22.05.2023 3208
M Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Шайх Зулфиқор Аҳмад ҳазратлари Нақшбандия тариқатининг замонамиздаги давоми...

11:15 / 10.12.2018 5027