Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" columns="4" ids="25971,25972,25973,25974,25976"]

Bintu Sodiq

МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Жорий йилнинг 26 февраль куни «Hilol-Nashr» нашриёти  дўконида «muslimaat.uz» сайти қошида ташкил қилиниб, Facebook ижтимоий тармоғида фаолият кўрсатаётган «Bintu Sodiq» саҳифасида ўтказилган танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов икки хил йўналишда бўлиб, бири Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг «Сунний ақийдалар» китобларига тааллуқли саволлар асосида, иккинчиси «Кун саволи» деб номланиб турли китоблар асосида ўтказилди. Тадбир аввалида Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ саҳифанинг ташкил қилиниши тарихи ҳамда бўлиб ўтган мусобақа ҳақида сўз юритдилар: – Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ билан сўнгги суҳбатимиз айнан «Устоз билан шогирд ўртасидаги робита» мавзусида бўлган эди... Энди ўйласам, бу падари бузрукворимдан ўзига хос бир васият бўлган экан... У киши: «Устоз билан шогирд ўртасидаги муносабат зоҳирий ҳамда ботиний шаклда бўлади. Зоҳирий муносабат устоздан бевосита илм ўрганиш бўлса, ботинийси кўрмай туриб ёхуд масофа сабаб маънавий шогирд бўлиш орқалидир. Ҳар иккисида устознинг ўгитларига, ўргатганларига қулоқ тутиш, ўқиб-ўрганиш ҳамда билганларига амал қилиш шартдир», дея тушунтирган эдилар. Аллоҳга шукр, ортларида буюк мерос – бебаҳо китоблар билан бирга мана шунча   шогирдлар қолдириб кетдилар. Энди уларга шогирд эканимизни у зотдан ўрганганларимизга амал қилиш ҳамда яқинларимизга ўргатиш билан исботлашимиз керак. Шунда Устознинг маънавий дуоларига дохил бўламиз... Саҳифамиздаги савол-жавобларга бефарқ бўлмаганингиз, илмга чанқоқлигингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло икки дунёмизга фойдали, манфаатли илмларимизни зиёда қилсин! – дея тадбир қатнашчиларига миннатдорлик билдирдилар. Танлов ғолибларидан наманганлик Азизахон Қурбонова сўз олиб, Ҳазратнинг ҳақларига дуо йўллаш билан бирга у зот раҳимаҳуллоҳнинг ишларини давом эттираётган барча шогирдларига миннатдорчилигини изҳор қилди: – Шайх Ҳазратларининг китоблари менга жуда кўп нарса берди. Айнан «Бахтиёр оила», «Сунний ақийдалар» китоблари маънавий дунёқарашимни бойитди. Аслида, муҳтарам Шайхимиз Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг ҳар бир китоблари ўзи бир олам. Мен танлов ташкилотчиларига ушбу илм мусобақаси орқали менга ўхшаб, пойтахтдан узоқда, баъзи имкониятлардан узилган одамларга маънавий кўприк яратиб берганлари учун раҳмат айтаман. Имконияти бўла туриб, саломатлиги жойида бўлгани ҳолда қимматли вақтларини, умрларини беҳуда ишлар билан, илму ирфондан йироқ ҳолда ўтказаётганларга айнан Шайх ҳазратларининг китобларини ўқишларини, ўқиш билан бирга амал қилишларини маслаҳат бераман. Бу китоблар ҳақиқий хазина, маънавий бойликдир, – деди. Азизахон чиройли дуо йўллаш билан сўзига якун ясади. Тадбир давомида ғолиб ва ғолибалар ўз миннатдорчиликларни изҳор этган ҳолда мусобақада кечган жараёнлар ҳамда ушбу изланишлар натижасида ўз билим бойликларини ошгани ҳақида фикр билдирдилар: Тадбирнинг якуний қисмида барча ғолиблар махсус совғалар билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аталган хатми Қуръон  ила якунланиб, хайрли дуолар қилинди.
 
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
Сизни ва ушбу табаррук хонадоннинг барча аъзоларини валийма набирангиз Муҳаммад Фотиҳнинг никоҳ тўйи давоми...

23:10 / 17.06.2019 5469
смартфонларга қарамликbull Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизмиАгар шундай бўлса, давоми...

21:39 / 19-yanvar 4761
«Никоҳ» сўзи луғатда «қўшилиш», «жамланиш», «яқинлашиш» маъноларини англатади. Шариатда эса никоҳ бир давоми...

09:42 / 27.10.2016 5227
Бу қиз Малайзияда жуда машҳур бўлиб, унинг миллионга яқин мухлислари бор. Ҳар сафар у ойнаи жаҳонда кўринар давоми...

11:54 / 28.02.2017 9303