Истиғфорнинг мўъжиза ва сирлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бир киши Ҳасан Басрийнинг олдиларига келиб, у зотга ҳосилсизлик ва қурғоқчиликдан шикоят қилибди. У зот: «Истиғфор айт», деб жавоб қилибдилар.

Сўнгра яна бир бошқа киши йўқсинлик ва камбағалликдан шикоят қилибди, унга ҳам «Истиғфор айт», деб, жавоб қилибдилар. Шунда одамлар у зотнинг берган жавобларидан таажжубга тушибдилар.

У зот уларни иймоний фиқҳга, Қуръоний фаҳм, Набавий ҳидоятга чақирибдилар ва ушбу ояту каримани тиловат қилиб берибдилар: «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим». «Шунда устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир» (Нуҳ сураси, 10-12).

Истиғфор айтишнинг фойдалари

1. Хотиржамлик, хурсандчилик, осойишталик, осудалик, қалб тинчлиги ва чиройли роҳатни хоҳлайсизларми? Унда истиғфор айтинглар! «Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унга тавба қилинглар, У Зот сизларни белгиланган муддатгача чиройли баҳрамандлик ила баҳраманд қилур» (Ҳуд сураси, 3).

2. Бақувватлик, саломатлик ёинки барча касалликлар, жисмоний камчиликлар ва турли офатлардан омонда бўлишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

«Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборади ва қувватингизга қувват зиёда қилади» (Ҳуд сураси, 52).

3. Кулфатларни даф қилиш, турли ҳалокатлардан хавфсиз, барча қийинчиликлар ва фитналардан тинч-омонда бўлишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!!!

«Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33).

4. Шаррос ёмғирни, пок зурриётлар, солиҳ фарзандларни, ҳалол мол-мулкни, кенг ризқни истайсизми? Истиғфор айтинглар. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим... (Нуҳ сураси, 10).

5. Гуноҳларни каффорат қилинишини, ажру савобларни зиёда бўлишини, мартабаларингизнинг кўтарилишини истайсизми? Истиғфор айтинглар!

«Ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз» (Бақара сураси, 58). «Ҳиттотун» дегани «Афв эт, гуноҳимни кеч» деган маънони англатади.

Албатта истиғфор гуноҳлардан покланиш учун энг яхши муолажадир. Албатта, Аллоҳ сидқи дилдан истиғфор айтган кишидан рози бўлади. Чунки у холиқидан кечирим сўрайди ва …

1. Ривоят қилинишича, Луқмон ўғлига: «Эй ўғилгинам, тилингни Аллоҳуммағфирлий – Аллоҳим мени мағфират қил, дейишга одатлантир. Чунки Аллоҳнинг унда ҳеч бир сўровчини қайтармайдиган вақтлари бор», деган экан.

2. Қатодадан ривоят қилинади: «Албатта, бу Қуръон сизларга дардингизни, шифоингизни ҳам кўрсатиб қўйгандир. Дард бу гуноҳлар, шифо эса истиғфордир».

3. Ҳасан Басрий айтади: «Уйларингизда, дастурхон устида, йўлларингизда, бозорларингизда ва мажлисларингизда истиғфорни кўпайтиринглар, чунки сизлар қачон мағфират тушишини билмайсизлар.

Истиғфор айтишнинг кўринишлари 1. Саййидул истиғфор: Кимки уни кундузи чин дилдан айтиб, ўша куни кеч кирмасдан аввал вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. Ким уни тунда чин дилдан айтиб, тонг отишидан аввал вафот этса, жаннат аҳлидан бўлади. 2. Астағфируллоҳ. 3. Роббий иғфирли.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли масаллиқлар 2 та олма, 2 ош қошиқ ун, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар пудраси, 1 пиёла сут, 1 чой қошиқ давоми...

06:37 / 26.01.2017 5164
Чет элда тўйдан кейин, Ёшлар тарк этиб уйин, Бир ой саёҳат, ўйин «Асал ойи» бошланар. Ўзбекларда давоми...

07:50 / 26.12.2016 4595
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:25 / 19.04.2018 2429
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. давоми...

08:45 / 26.01.2017 8124