Ирланд шаҳри гербида яримой шакли қандай пайдо бўлган?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ирланд шаҳри гербида яримой шакли қандай пайдо бўлган?

«Ислам-Ревью»сайтидан олинди

таржимон Алишер Али

 Милодий 1845-1849 йиллардаги катта очарчилик даври Ирландия тарихидаги энг оғир даврлар бўлган бўлса, ажаб эмас. Одамларнинг мажбур бўлиб, юртини ташлаб кетиши ҳамда миллионлаб кишиларнинг ҳалок бўлиши оқибатида мамлакат аҳолиси ўзининг чорак қисмига қисқарди. Ўша мудҳиш даврлардан хотира сифатида ҳозирда Ирландиянинг пойтахти Дублинда бир ёдгорлик мавжуд. Ўшанда Ирландияга Усмонийлар халифалигидан ташқари бирорта ҳам давлат ёрдам қўлини чўзмаган экан.

23 ёшли халифа Абдул Мажид I Ирландия хукуматига 10 минг кумуш стерлинг (ҳозирги кун ҳисобида 10 млн. Фунт стерлинг) ёрдамини беғараз таклиф қилган экан. Аммо ирландликлар таклифни рад этишга мажбур бўлишган, чунки Британия қироличаси Виктория мусулмонларнинг таклифига нисбатан 5 марта камроқ маблағ юборган экан. Шундай бўлса ҳам, ушбу ҳолат мусулмон ҳукмдорини тўхтата олмабди: ҳазрати олияларини ранжитмаслик мақсадида халифа пул маблағи ёрдамини 10 мартага қисқартириб, ўша аввалги таклиф ёрдам миқдорининг қолган қисмига бешта усмонийлар кемасига тўлдириб озиқ-овқат юклаган. Мазкур нажот кемалари инглиз ҳарбий кемалари жамланмасини айланиб ўтиб, озиқ-овқатларни Ирландиянинг Дроэда шаҳри портига етказиб туширишган. Ўша даврдан бошлаб шаҳарнинг гербида мусулмонча яримой ва юлдуз шакллари пайдо бўлган, деб хабар беради.

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv2FxJ58lhNt4embed

18:07 / 11.04.2017 5994
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё давоми...

06:10 / 20.11.2016 4297
gallery linkfile ids3689,3690  Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож «Хайрия ишларида аёл кишининг давоми...

10:53 / 28.01.2017 4962
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида давоми...

00:40 / 12.07.2023 6876