Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Икки йўлнинг биридан ичкарига дори юборилса ва у қайтиб чиқса, таҳорат бузиладими?

Жавоб: Таҳорат бузилади («Фатавои ҳиндия»).

Савол: Қулоқ ёки бурунга дори томизилса ва у қайта чиқса таҳорат бузиладими?

Жавоб:  Икки йўлдан бошқа жойга дори қуйилган бўлиб, у жойдан қайтиб чиқса, таҳорат бузилмайди («Фатавои ҳиндия»).

САВОЛ: Баъзиларда беморлик туфайли йўғон ичак ташқарига чиқиб қолади. Шунда таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Йўғон ичак ҳам орқа йўлдан чиқувчилар қаторига кирганлиги боис, нажосат чиқмаса-да, таҳоратни синдиради.

ذَكَرَ الشَّيْخُ الْإِمَامُ شَمْسُ الْأَئِمَّةِ الْحَلْوَانِيُّ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى أَنَّ بِنَفْسِ خُرُوجِ الدُّبُرِ يَنْتَقِضُ وُضُوءُهُ

Шамсул-Аимма Ҳалвоний раҳматуллоҳи алайҳ:

«Йўғон ичакнинг (нажосат илашмаса-да) ташқарига чиқиши билан таҳорат синади», деб зикр қилганлар.

muslimaat.uz

   
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvMXHiEnQhjx4embed

15:46 / 23.11.2017 5870
Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида давоми...

10:28 / 30.01.2017 12334
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди соғлик ва бўш вақт», давоми...

12:01 / 01.01.2018 4256