Ғуроййиба печеньеси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [embed]https://www.youtube.com/watch?v=51FPTUjUmA0[/embed]

Бугун ошхонамиз таомномасида

сурияча «Ғуроййиба» печеньеси 

Керакли масаллиқлар: 3 стакан ун 1,5 стакан эритилган маргарин 1стакан майдаланган шакар кукуни Устини безатиш учун озгина чақилган хандон писта. Тайёрлаш усули: тоғорачага юмшатилган маргарин ва шакар пудрани солиб, қошиқда яхшилаб қориштирамиз, бир хил массага айлангач, унни оз-оздан солиб, хамир қорамиз. Хамиримиз юмшоқ ва бирикмайдиган шаклда бўлгани учун 10 дақиқага музхонага қўйиб оламиз. Агарда хамирнинг уни камроқ туюлса, ун қўшишимиз, борди-ю ёғи камга ўхшаса, ёғ қўшишимиз мумкин. Музхонадан хамирни олиб, ёнғоқ катталигида зувалачалар ясаймиз. Зувалани қўлимизда босиб, ўртасига бир донадан хандон писта мағзини ўрнатиб чиқамиз. Печеньелар орасида озгина жой қолдириб, листга териб чиқамиз ва духовкада 160 °С иссиқликда фақат тагини пишириб оламиз. Устига олов тегса, печенье шакли бузилиши мумкин. Таги қизариши билан духовкадан оламиз. Уст кўриниши оқиш рангда бўлади. Мана печеньемиз ҳам тайёр. Оғизда эрийдиган бўлади. Ёқимли иштаҳа!!!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, давоми...

14:26 / 29.11.2016 4939
embedhttpswww.youtube.comwatchvcSXpnWGqKUfeatureyoutu.beembed

14:33 / 15.05.2017 4444
Рамазон ойингиз унумли, тартибли, савоб амалларга бой ва гўзал ўтиши учун эътиборингизга Рамазон давоми...

10:25 / 30.04.2019 16088