Гуноҳи кабираларнинг бири – ота-онага бўйсунмасликдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гуноҳи кабираларнинг бири – ота-онага бўйсунмасликдир

Оила қурган мусулмон киши учун энг катта ҳаётий масала бу хайрли зурриёд тарбиялашдир. Ҳадисларда хабар қилинадики, Қиёмат кунида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларининг кўплиги билан фахрланадилар. Шунингдек, айтиш керакки, солиҳ фарзандларнинг ўз ота- оналари ҳаққига қилган дуолари ота-оналарига охиратда улкан хайрлар олиб келади.

Ота-она ўз фарзандига бериши мумкин бўлган энг катта ҳадя бу унинг Ислом руҳиятидаги гўзал тарбиясидир.

Хабар қилинадики, Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:

«Тўрт тоифа инсон жаннатга кирмайди ва унинг роҳатини тотимайди: доимий равишда маст қилувчи ичимлик ичиб юрган киши, судхўрлик билан шуғулланган киши, етимнинг молини еган киши, ота-онасига бўйсунмаган киши» (Термизий).

«Аллоҳ оналарингизга яхши муносабатда бўлишингизни буюради.  Аллоҳ оталарингизга яхши муносабатда бўлишингизни буюради. Аллоҳ, шунингдек, сизларга қариндош-уруғлар билан яхши муносабатда бўлишни ва қариндошлик алоқаларини ушлаб туришингизни буюради».  (Ибн Можа).

«Кимга уч қиз фарзанд берилган бўлса,  у уларга яхши муносабатда бўлса, чиройли тарбия берса, уларга улғайгунларига қадар ғамхўрлик қилса, Жаннатга киради, агар кечирилмас гуноҳлари бўлмаса» (Термизий).

Гуноҳи кабиралардан бири  – ота-онага бўйсунмасликдир. Хабар қилинадики, Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар:

«Қиёмат кунида Аллоҳ ўзи хоҳлаган бандаларини гуноҳлардан тозалайди. Бироқ инсон ҳаёти давомида ота-онасига бўйсунмаган бўлса, у ҳали ҳаётлик давридаёқ бунинг жазосини тортади» (Ҳоким).

«Ота жаннатнинг энг яхши эшигидан киришга ёрдам беради. Энди сен отангнинг ҳақларига риоя қилмай ёки бу эшикларга кириш имконини қўлдан чиқарасан ёки отангнинг ҳақларини адо этиб, бу эшиклардан кириш имконига эга бўласан» (Ибн Можа).

Islam-Today

Мавзуга оид мақолалар
Арафа  бу шундай кунки, йил давомидаги барча кунларни маржон доналари деб тасаввур қилсак, бу кунни ушбу давоми...

17:05 / 12.03.2017 7400
Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён давоми...

12:51 / 10.11.2016 5909
Мен сизларга ҳавола этаётган ҳикоя ҳаётий воқеликка асосланган бўлиб, у муборак Рамазон ойига боғлиқ давоми...

11:21 / 01.12.2016 4003
Дарс Қуръони Каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини давоми...

16:03 / 26.12.2016 38763