АЁЛЛАР ФИҚҲИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР ФИҚҲИ

Савол: Замзам билан таҳорат қилиш жоизми?

Жавоб:

فلا ينبغي ان يغسل به ثوب نجس ولا ان يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس ويكره الاستنجاء به وكذا ازالة النجاسة الحقيقة من ثوبه او بدنه حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذلك.

«У (замзам) суви билан нажас кийимни ювиши, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат таҳорат қилиши, нопок жойда туриши лойиқ бўлмайди. У билан истинжо қилиш макруҳ. Шунингдек, у билан ҳақиқий нажосатни кийим ва бадандан кетказиш ҳам макруҳ саналади. Ҳатто, баъзи уламолар ҳаром деганлар» (Иршодус- сорий).

Таҳоратлик, пок ҳолатда фақатгина баракот ҳосил қилиш учун замзам суви билан таҳорат қилса ёки ғусл қилса, жоиз. Шунингдек, кийимини баракотли бўлиши учун замзамга  ҳўллаб олса, жоиз. Лекин таҳоратсиз киши ёки жунуб киши замзам суви билан ундан бошқа сув бўла туриб таҳорат ёки ғусл қилиши макруҳдир. Бадани ва кийимидаги нажосатни, кирни замзам билан кетказиш макруҳдир. Баъзи қавлларга кўра, ҳаромдир. Шунингдек, у билан истинжо қилиш ҳам жоиз эмас (Иршодус-сорий).

САВОЛ: Таҳоратдан сўнг баъзи аъзосини ювган-ювмаганлигида шак қилиб қолса, нима қилади?

ЖАВОБ:

а) таҳорат чоғида бирор аъзосини ювган-ювмаганлигида, масҳ қилган-қилмаганлигида иккиланиб қолса, бу умрида биринчи бор бўлаётган бўлса, ювадиган жойини ювиб, масҳ қиладиган жойини масҳ қилиб олади. Агар одат бўлиб қолган бўлса таҳоратини давом эттираверади. Шак қилган аъзосини ювиши ёки масҳ тортиши фарз бўлмайди («Бадойиъ»);

б) таҳорат қилиб бўлиб иккиланса, хоҳ биринчи бор бўлаётган бўлсин, хоҳ одат бўлиб қолган бўлсин, эътибор қилмайди. Қайтадан ювиши фарз бўлмайди;

в)  таҳорат қилганлиги аниқ эсида бўлиб, кейин таҳорат синган, синмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорати бор, деб ҳукм қилинади, қайта таҳорат олиши фарз эмас. Бунинг акси ўлароқ, таҳорати кетганлиги аниқ бўлиб, кейин таҳорат қилган, қилмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорат қилиши фарз бўлади. Қоидага биноан, «аниқ» нарса «шак» билан бекор бўлмайди;

г) таҳорат қилганлиги ҳам, таҳорати кетганлиги ҳам аниқ бўла туриб, қай бири аввал содир бўлганлигида иккиланса, таҳоратли, деб ҳукм қилинади.

Юқоридаги суратларни барчасида шак қилаётган томоннинг кейинчалик қайсидир бири аниқ маълум бўлиб қолса, ўшанга қараб ювиш тутади.

     
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир ошланган тери пок бўлади. Фақат, чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно. Бунда ошлашнинг барча давоми...

13:00 / 10.11.2016 6862
Ҳижрий тақвимнинг учинчи ойи рабиъул аввал ҳисобланади. Бу ойда башарият саййиди, саховат соҳиби, давоми...

19:44 / 09.12.2017 4630
Олий ҳулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Азиз давоми...

15:37 / 11.12.2017 3774
Ёшим 25 да. Беш вақт намозни адо этувчи ва дуода бардавом бўлувчи бир муслимаман. Отаонам ва опасингилларим давоми...

14:03 / 02.08.2017 12831