Ажойиб хурмонинг фазилатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда «мевалар, хурмо ва анорлар бордир» (Ар-Роҳман сураси, 68-оят) дея таърифланган хурмо меваси иймон келтирганлар учун ваъда этилган жаннат неъматлари қаторида таъкидлангандир. Аллоҳ таоло Қуръонда алоҳида зикр этган ушбу меванинг кимёвий таркиби олимлар томонидан ўрганилганда унинг кўплаб ўзига хос хусусиятлари юзага чиқди.

Хурмо – энг кадимий ўсимлик турларидан бири бўлиб, бугунги кунда нафақат ўзининг майин, ширин таъми билан балки ўзига хос озиқ хусусиятлари учун маъқул кўриб истеъмол килинади.

Ушбу меванинг олимлар томонидан янгидан янги ажойиб хусусиятларини тадқиқ этилаётгани унинг хуштаъм озуқа бўлиши билан бирга, бир қатор касалликларга дармон эканини ҳам кўрсатмокда. Хурмонинг фойдаси ва уни қачон истеъмол килиш инсонга қанчалик зарур бўлиши ҳақида «Марям» сурасининг қуйидаги оятларида таъкидлангандир:

«Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Кошки, бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди. Унинг остидан: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади», деб нидо қилди. Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор одамни кўрар бўлсанг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», дегин», (Марям сураси, 23-26-оятлар)

Юқорида келтирилган сурада, тўлғоқ пайти Аллоҳ Марям онамизга хурмодан ейишни буюрди, бунда Яратганнинг биз бандалари учун буюк ҳикматини кўриш мумкин. Хурмо ҳомиладор аёл ва янги туққан аёл учун энг маъқул танловдир. Бу кўпгина олимлар томонидан қабул қилинган илмий асосдир. Марям онамизга ушбу ваҳий орқали тўлғоқлари осон кечиши учун хурмодан ейишлари тушунтирилди.

Хурмонинг 60-65% фоизини шакар ташкил этиб, бошқа мевалар ичида бу энг юқори кўрсаткичдир. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга туғиш арафасида ва кўз ёриган куни таркибида фруктоза миқдори кўп бўлган озиқ моддалардан истеъмол қилишни тавсия этадилар.

Чунки фруктоза ҳолдан тойган организмга куч бағишлаб, аёл организмида бир қатор кимёвий киришувларнинг содир бўлишида, жумладан, туғилган заҳоти болага зарур бўлган сутни ишлаб чиқаришда таъсири сезиларли даражада каттадир.

Бундан ташқари, туғиш жараёнида аёл анчагина қон йўқотади. Бу эса организмда шакар микдорини пасайиб кетишига сабаб бўлади. Хурмо, аввало, организмга қўшимча шакарнинг кириши ва қон босимининг тушиб кетмаслиги учун муҳимдир. Ушбу мевадаги юқори калория касаллик ёки чарчаш сабаб заифлашиб колган одамга қувват бағшлайди.

Юқорида Марям онамизга келган оятларда хурмонинг онага куч бағишлаши ва кўкрак безларида сут ишлаб чиқиш жараёнининг бошланишини жадаллаштириш хусусиятига эга экани Аллоҳнинг бандаларига кўрсатган ҳикматидир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хурмода инсон саломатлиги ва фаоллиги учун зарур бўлган 10 дан ортиқ унсурлар мавжуд. Ҳозирги замон олимлари шундай қарорга келишдики, инсон бир неча йиллар мобайнида фақатгина хурмо ва сув истеъмол қилиб хаёт кечириши мумкин экан.

Диеталогия соҳасидаги шуҳрат козонган мутахассислардан бири V.H.W. Dowson таъкидлашича, бир дона хурмо ва бир стакан сут инсоннинг озиқ моддаларига бўлган бир кунлик эхтиёжини қондиради.

Хурмо таркибидаги кимёвий окситотсин моддаси замонавий тиббиётда тўлғоқни тезлаштирувчи дармон сифатида кўлланилади. Кўпгина илмий манбаларда окситотсин «тўлғоқни тезлаштирувчи» восита сифатида келтирилган.

Шуниси ҳайратланарлики, туғрукдан сўнг дарҳол окситотсин моддаси организмга тушиб кўкрак безларининг сут ишлаб чиқариш механизмини жадаллаштиради. Гормон сифатида окситотсин мия гипофизининг орқа қисмида ишлаб чиқарилиб, тўлғоқни бошланиши, бачадон ва тоз мушакларини қисқаришини таъминлаш хусусиятига эга. Барча туғишдан олдин организмдаги тайёргарликлар ушбу гормон орқали бошланади. Гормоннинг мушак тўқималарига, она сутини ишлаб чиқарилишини таъминлашга ва бачадон мушакларига таъсири каттадир.

Туғиш жараёни муваффақиятли ўтиши учун бачадон мушаклари тўғри қисқариши муҳимдир, бунинг учун эса окситотсин зарурдир. Бола туғилгандан сўнг эса бу модда қуйида таъкидланганидек, сут ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Биргина ушбу келтирилган асоснинг ўзи Аллоҳнинг китоби Қуръоннинг илоҳий қудратини исботламоқда.

Шунингдек, хурмода енгил ҳазм бўладиган ва тез сингийдиган шакар – фруктоза мавжуд бўлиб, организм фаолияти учун қувват воситатиси ҳисобланади. Хурмодаги фруктоза оддий шакар ва глюкозадан фарқли ўлароқ, қондаги шакар миқдорини кескин кўтариб юбормайди. Қондаги шакарнинг кескин ошиши кўпгина жиддий касалликларга олиб келади, энг аввало, шакарли диабетга. Шу билан бирга, инсоннинг кўпгина ички органларига салбий таъсир кўрсатади, жумладан, буйраклар, кўз нури, юрак-қон томирлари ва асаб тизимига.

Хурмода турли витаминлар ва минераллар микдори кўп бўлиб, улар клечатка, ёғ ва оқсилларга бойдир. Минерал бирикмалардан натрий, магний, темир, сера, калий, фосфор ва хлор, витаминлардан эса витамин А, бетакаронтин, В1, В2, В3 ва В6 витаминлари мавжуд. Ушбу минерал ва витаминларнинг организмга фойдалилиги хусусида бир нечагина мисоллар келтирамиз:

— Хурмонинг 50%и ни шакар ташкил қилганлиги учун ниҳоятда озиқ кучи юқори, организмда жуда тез ҳазм бўлиб, фруктоза асаб таранглашишининг олдини олади. Хурмо мия фаолияти учун жуда фойдали бўлиб, унинг 2,2%ини оқсил, шунингдек, А, В1 ва В2 витаминлари ташкил этади. Оқсил организмни касаллик ва инфексияларга қарши иммунитетини мустаҳкамлайди. Витамин А кўз мушаклари, суяк, тўқима ва тишлар учун керакли, В1 витамини асаб тизимига катта таъсир қилади, В2 витамини эса оқсил, углевод ва ёғларни парчалашда хизмат қилиб, организм ва ҳужайраларни янгиланиши учун керакли қувват билан таъминлайди.

— Хурмонинг озиқ қиймати. Ушбу мева таркибидаги инсон учун зарур минераллар, масалан, ҳомиладор аёллар учун, айниқса, илк ҳомила даврида жуда зарур бўлган фолий кислотаси (В9) микдорига боғлиқдир. Фолий кислотаси организмда янги қон ҳужайраларини пайдо бўлиш жараёнида иштирок этувчи муҳим витамин, аминокислоталар – ҳужайраларни янгиланишида организмнинг асосий қурувчи материали ҳисобланади. Ҳомиладорлик даврида фолий кислотасига кундалик талаб икки баробарга ошади. Ушби кислота етишмаса, организмда тўхтовсиз ишлаб чиқариладиган қондаги эритроцитлар сони ошади, аммо уларнинг функционал фаолияти сусаяди, натижада камқонлик асоратлари ривожланиб боради. Бундан ташқари, фолий кислотаси ҳужайраларнинг ажралишида ва генетик шаклланишида катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам она бачадонида боланинг ривожланишида она организмида бу кислотага эҳтиёж ошади.

— Ҳомиладорлик даврида кўпгина аёллар кўнгил айниш ҳолатлари ва физиологик ўзгаришларни бошдан кечиради, бу вақтда организмнинг калийга бўлган эҳтиёжи кескин ортади ва она ушбу унсурни овқат билан бирга истеъмол қилиши лозим бўлади. Калий хурмода кўп миқдорда мавжуд бўлиб, бўлажак онанинг организмида сув мувозанатини сақлаб туришда жуда фойдалидир. Калий организмга мияга кислород етказиб берилишида ёрдам беради ва мия тиниқлигини таъминлайди. Шу билан бир қаторда, организмда суюқлик учун зарур шиллиқ муҳитни таъминлаб беради, буйраклардан чиқитлар ва токсинларни чикариб ташлашда ёрдам беради. Етарли миқдордаги калий қон босимини ошиб кетишига тўсқинлик қилади ҳамда тери учун ҳам фойдали хизмат қилади.

— Темир моддаси ушбу мева таркибида кўпроқ бўлиб, қизил қон ҳужайраларида гемоглабулин синтезини назорат қилади, керакли миқдордаги ҳаётий зарурат бўлган қизил қон катакчалари – эритроцитлар билан таъминлайди. Бу эса камқонликнинг олдини олиб она раҳмида боланинг меъёрда ривожланиши учун муҳим ҳаётий заруратдир. Маълумки, эритроцитлар кислород ва қондаги углекислоталарни ташувчи ҳисобланади ва ҳужайраларни ҳаётий фаолиятини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Хурмонинг темирга бойлиги туфайли инсон бир кунда 15 донадан истеъмол қилса, организмнинг бир суткалик темирга бўлган эҳтиёжини қондиради, шунингдек ушбу модда танқислиги сабабли юзага келадиган қувватсизлик ва касалликлардан фориғ бўлади.

— Калций ва фосфатлар хурмода сезиларли миқдорда бўлиб, соғлом скелет ва таянч-ҳаракат аппаратининг шаклланишидаги асосий унсур ҳисобланади. Доимий равишда хурмодан танаввул қилиб туриш эса организмни суяклар заифлашуви ва остеопороздан ҳимоя килади.

— Хурмони инсонларга ғамгузор (стресс) ва руҳий зўриқиш ҳолларида уларнинг руҳий-жисмоний ҳолатларини мўътадиллаштиришга самарали таъсир қилишини олимлар алоҳида таъкидлашади. Берклей университети тиббиётшунослари инсон организмига В6 витаминининг таъсири устида олиб борган тадқиқотларига кўра, хурмода В6 витамин фоизи юқори бўлиб, асаб тизими ва мушаклар фаолиятини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, хурмо таркибидаги магний буйрак учун жуда зарур моддадир, кунига 2-3 дона хурмодан истеъмол қилиш инсон организмнинг магнийга бўлган бир суткалик эҳтиёжини қондириши мумкин.

— В1 витамини – хурмо таркибида юқори кўрсаткичда экани боис асаб тизими соғлигини сақлашда катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, В2 витамини организмга углеводларни қувватга айланишига ҳамда оқсил ва ёғларни организмнинг барча эҳтиёжларини қондириши учун фойдаланишда хизмат қилади. В1 ва В2 витаминлари биргаликда организмда овқатлардан олинадиган оқсил, углевод ва ёғларни сиқиб, унинг қувватга бўлган эҳтиёжини таъминлашда ва ҳужайраларнинг янгиланиш жараёнини давом этишида муносиб ҳисса қўшади.

— Ҳомиладорлик вақтида аёлларда А витаминига эҳтиёж ортади. Хурмо таркибидаги А витамин иммунитетни ва организмнинг қарши курашувини оширади, кўз нурига фойдали таъсир кўрсатади, суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди. Ушбу мева бетокаротинга жуда бойдир. Бетокаротин организм ҳужайраларига тушадиган молекулаларни назорат қилиб, саратон ҳужайраларини ривожланишини олдини олиш хусусиятига эгадир.

— Хурмонинг яна бир ажойиб хислати бор: унинг таркибида сезиларли миқдорда оқсил мавжуд бўлиб, одатда бу бошқа меваларда учрамайди. Шунинг учун ҳам ушбу хусусияти организмнинг касалликларга, инфексияларга қарши курашишини мустаҳкамлайди, ҳужайраларни янгиланиш жараёнини яхшилайди ва суюқликни организмда тақсимланишини бир маромга солади. Масалан, гўшт ҳам қиймати юқори маҳсулот, аммо у ҳам хурмочалик фойда бера олмайди, айниқса, пишиб етилган вақтда хурмони минерал ва витаминлар жамланмасига ўхшатса бўлади. Шунингдек, гўштни кўп истеъмол қилиш безарар деб бўлмайди, ҳазм қилинишига узоқроқ вақт керак бўлади. Бундан ташқари, ҳар қандай гўштда ҳам мавжуд бўлган холестерин ва токсинлар организмда йиғилиб боради, хурмо эса бошқа барча ўсимликлар қатори организм соғлиги учун энг фойдали танловдир.

Ушбу маълумотларнинг барчаси Буюк Яратгувчининг чексиз илм соҳиби ва чексиз меҳр эгаси эканлигини кўрсатади. Кўриб турибмизки, хурмонинг ҳомиладорликда фойдалилиги ва унда туғиш арафасидаги аёлнинг организмида кимёвий жараёнларнинг бошланишида керакли бўлган зарурий кимёвий бирикмалар ҳақидаги илм замонавий тиббиётга охирги бир неча йиллар мобайнида аён бўлди, бироқ ушбу илмга кўрсатмалар Қуръони Каримда 14 аср илгари баён этилгандир.

                                                                                                                                       www.islambio.com

Мавзуга оид мақолалар
Ёшлигимда «Сабр таги сариқ олтин» деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимга келар, инсон бойиб давоми...

15:15 / 01.12.2016 4415
Оила қуриш моҳирлик эмас, асл маҳорат турмуш қургандан кейин хонадонимизни Аллоҳ рози бўладиган ҳузурли бир давоми...

22:17 / 26.02.2023 1737
Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб, узоқ ўй сурибди ва вазирини давоми...

21:09 / 09.01.2017 5802
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58оятида қуйидагиларни айтади «Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига давоми...

14:13 / 27.05.2019 2835