Шифобахш уруғлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимизда «Данагидан мағзи ширин» деган мақол бор. Мазкур нақлни мева ва сабзавотларнинг уруғига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Чунки айрим уруғлар ҳам тотли таъми, ҳам турли дардларга даво эканлигини билан эътиборимизга молик. Қандай дард дейсизми? Танишинг.

Ошқовоқ уруғи Ошқовоқ уруғининг фойдасини билмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Ёғлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли шираси оғизга ёқади. Фойдаси эса бир қанча. Таркибидаги кукурбитин заҳри гижжа ва қуртларни нобуд қилади. Бунинг учун 2-3 ош қошиқ ошқовоқ уруғини устки пўстлоғидан тозалаб (мағзидаги целлофан сифат пўстлоғини олиб ташламанг), ҳовончада эзинг. Кейин бироз сув ва таъбга кўра асал қўшиб, бўтқа ҳолига келгунча аралаштиринг. Аралашмани эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқдан 1 соат давомида енг. Таъсир даражасини ошириш учун 3 соатдан сўнг ични юмшатувчи дамлама ичинг. Муолажани 2-3 кунлик танаффус билан такрорлашингиз мумкин. Овқат ҳазмини осонлаштириш, ичак тизимини яхшилаш учун овқатдан сўнг бироз ошқовоқ уруғини ейиш зарур. Хитойликлар ошқовоқнинг уруғи билан стресс ва депрессияни даволайди. Чунки у хотирани мустаҳкамлаб, иммунитетни кўтаради, мия фаолиятини яхшилайди ва чарчоқни енгади. Юзингиздаги ҳуснбузарларни йўқотишни истасангиз, кунига 5-6 дона ошқовоқ уруғи истеъмол қилинг. Ошқовоқ уруғи эркаклар учун ҳам фойдали, у простата безини муҳофаза қилади. Бунинг учун ҳар куни 30 дона ошқовоқ уруғи ейиш кифоя. Яна 500 г ошқовоқ уруғини гўштқиймалагичдан ўтказиб, 200 г асал билан аралаштиринг. Аралашмадан ёнғоқчалар ясаб, музлатгичга қўйинг. Ҳар куни овқатдан ярим соат аввал 1-2 марта 1 донадан енг. Муолажани йилда бир бора такрорлаш кифоя. Эслатма. Даво учун фақат қовурилмаган ошқовоқ уруғини ейиш лозим. Чунки уруғ қовурилганда фойдали хусусиятларини йўқотади. Таркибида ёғ миқдори баланд бўлганлиги боис ошқовоқ уруғини кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Тарвуз уруғи Тарвуз уруғини чайнашнинг ўзиёқ организмингизни керакли витаминлар билан таъминлайди. Қуритилган тарвуз уруғини кукун ҳолига келтириб, сут билан аралаштиринг (1 стакан сутга 1-2 ош қошиқ тарвуз уруғи кукуни). Аралашма гижжаларга қарши самарали таъсир қилади. Овқатдан 2-3 соат аввал 1 стакандан кунига 2 маҳал ичинг. Бу аралашмадан болаларга ҳам беришингиз мумкин, у гижжа пайдо бўлишининг олдини олади. Тарвуз уруғи таркибидаги аргинин аминокислотаси юрак-қон томир тизими ҳамда қон босими билан оғриган беморлар учун фойдали. У иммунитетни кўтаради ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Қовун уруғи Бу фойдали маҳсулот руҳ моддасига бой бўлиб, тери ва сочларга яхши таъсир қилади. Бунинг учун кунига 1 чой қошиқдан кукун ҳолига келтирилган қовун уруғини истеъмол қилиш етарли. Беҳи уруғи Шилимшиқ парда билан ўралган беҳи уруғи табобатда кенг қўлланилади. Ундан дамламалар тайёрланиб, ич юмшатувчи, ошқозон ичак тизими касалликларида ўровчи ва юмшатувчи, болалардаги колит ва дизентерияда, шунингдек, оғиз бўшлиғи ҳамда томоқ касалликлари, йўталда балғам кўчирувчи восита сифатида фойдаланилади. Баъзи ҳолларда бачадондан қон кетиши ва қон туфлаганда ҳам беҳи уруғи дамламаси тавсия қилинади. Агар доимий равишда оғзингиз қуриб кетаётганини ҳис қилсангиз, албатта, беҳи уруғидан тайёрланган дамлама ичишингиз зарур. 1 чой қошиқ беҳи уруғига 1 стакан сув солинг ва 15 дақиқа паст оловда қайнатинг. 2 соат тиндиргач, докадан сузиб олинг. Йўтал, ич қотиши, бронхит, томоқ яллиғланиши каби касалликларда кунига 3 маҳал овқатдан аввал 1 стакандан ичинг.

 

                                                                                                                         «JPG.uz» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
«Истинжо» луғатда «ахлатни кетказиш» деганидир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш давоми...

10:28 / 03.05.2017 3488
embedhttpswww.youtube.comwatchvj9FsMvJj9Uembed Ошхонамизга хуш келибсиз Бугун сиз билан уй шароитида лаваш тайёрлаймиз. Бунинг давоми...

20:45 / 19.03.2017 38702
Фаришталарга ишониш иймон арконларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунча мўмин давоми...

13:53 / 08.11.2016 4683
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ё Расулуллоҳ, Сиз кетмоқдасиз Муборак ҳужрангизга кириб, Ўзингиз учун ҳаммадан давоми...

17:19 / 21.01.2017 5948