Давлат маорифи соҳасида илғор саналувчи Финляндия, тарихда илк бора умумтаълим мактаб дастурига араб тилини киритди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

манба :  http://www.islamisemya.com/

Рус тилидан Гўзал таржимаси

Давлат маорифи соҳасида илғор саналувчи Финляндия  тарихда илк бора умумтаълим мактаб дастурига араб тилини киритди

Хабар қилинишича, мактаб ўқувчилари чет тилларидан бирини – араб ёки хитой тилларини мустақил равишда танлашлари мумкин.

«Узоқ вақт давомида дастурга араб тилини кўшишимиз ҳақида илтимослар қабул қилаётган эдик. Рўйхатга олиш ишлари бошланганда эса бир неча соатга қолмай жойлар тўлиб бўлганди. Ҳозирда 32 жойнинг ҳаммаси банд. Аммо хоҳловчилар ҳали ҳам келишда давом этишмоқда», – дея гапириб берди Хелсинки лицейларининг бирининг мудири  Сирпа Ялканен.

Араб тилидан илк дарслар мазкур ўқув йилининг бошлариданоқ  ўтилади.

Ҳозирча араб тили синов лойиҳаси тариқасида мамлакатнинг бир неча мактабларида таълим берилади. Лекин яқин беш йил ичида Финляндиянинг 300дан ортиқ умумтаълим мактабларида янги чет тилини жорий этиш режалаштирилган.

Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchvJkqJqj01Y68ampfeatureyoutu.be

14:26 / 20.12.2018 3793
 Рашк   бу неъматми ёки иллат     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:38 / 19.03.2017 5829
Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits давоми...

03:41 / 26.03.2020 5094
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг қайси кунида туғилганлар     Жавоб давоми...

12:07 / 27.11.2017 3328