Жума суҳбати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Муҳаббатга мубтало бўлиб…

Бир йигит бор эди. Олий ўқув даргоҳида бир қизни ёқтириб,  унга уйланмоқчи бўлганида, қизнинг отаси уни бошқасига турмушга берди. Йигит қишлоғига қайтиб, маҳалласидаги болаликдан бирга катта бўлган оқила ва чиройли қўшни қизга уйланди. Икки фарзанднинг отаси бўлди. Бу орада биринчи муҳаббатининг турмуши бузилди. Йигит ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТИ учун оиласини ташлади. Ахир унинг ҳам БАХТЛИ бўлишга ҳаққи бор-да….

Кимларгадир бу воқеалар танишдек туюлиши мумкин. Мен буни бир сериалдан олдим. Бу каби воқеаларга ҳамма ҳар хил фикрларни билдиради. Аммо «муҳаббати учун курашган» қаҳрамонни қўллаб қувватлайдиганлар ҳам орамизда талайгина топилади. Афсуслар бўлсинки, бугун ёшлар орасида «муҳаббат»дек илоҳий туйғуга саёз қараш,  романтикага ўчлик авж олиб бораётганини кўриш мумкин. Кинотеатрлару телевидениедаги филм ва сериалларни қўйиб турайлик, ҳаттоки боғча ёшидаги қизалоқларнинг суҳбатига қулоқ солсангиз ҳам шу мавзудаги гапларни эшитасиз. Романтик йигит, романтик қиз, романтик учрашувлар, романтик суҳбатлар, романтик тўй…  Кейин-чи? Тўйдан икки йил ҳам ўтмай, ўртадан муҳаббат йўқолаётганидан шикоят қилаётган  «романтик»ларимизни эшитасиз. Хўш, нега бундай бўлди? Улар бор жидду жаҳдини чиройли тўй қилишга қаратишди, чиройли турмуш учун эмас.  Фарзандли бўлиш ҳақида ўйлашди, уни тарбиялаш ҳақида эмас! Муҳаббатни қоралаш ниятидан узоқман. Агар биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, шариатимиз кўрсатган йўлдан юрсак,  дунёдаги энг афзал муҳаббатни, энг афзал романтикани топамиз.  Бу  «ўлдим-куйдим», «сен учун ўлишга ҳам тайёрман»  дейдиган  «муҳаббат» эмас! Бу тақво устига қурилган муҳаббат. Аллоҳ учун қурилган оиладан муҳаббат аримайди. Чунки тақво соҳиблари ҳақиқий муҳаббат масъулият ва сабрдан иборат эканлигини, бунинг ажри эса икки дунё саодатига сабаб бўлишини теран фаҳмлайдилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «…улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз» (Яъни бир-бири учун ҳудди баданнинг айбини яшириб, уни иссиқ-совуқдан асраб, ҳарорат бағишлаб турадиган либос кабидирлар), деб марҳамат қилган (Бақара, 187). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу  шундай тафсирлайди:  «Улар сизлар учун маскандирлар ва сизлар улар учун маскандирсизлар».  «Маскан»  –  нафс хотиржам таскин топадиган ўрин, бошқа бир ҳолатда, иноқлик ва осойишталикдир. Шундай экан, ҳар бир муслим ва муслима турмуш қурар экан, ўз жуфтига Аллоҳ учун муҳаббат қилади. Зеро, Ислом динида ўз жуфтига  бўлган муҳаббат  ҳам Аллоҳ таолога ибодат ва қурбатдир.
Мавзуга оид мақолалар
Францияда бўлиб ўтган мамлакатнинг энг катта исломий конференциясида 200 мингга яқин инсон йиғилди, деб давоми...

14:07 / 22.04.2019 1978
«Ислам для всех» сайти хабар беришича, Бирлашган Араб Амирликлари аёллари ҳам кичик ва ўрта бизнес давоми...

19:15 / 21.12.2016 3320
Яна келди Мавлиди шариф Мана яна интизор кутилган Мавлид ойи ташриф буюрди. Қалблар қувониб, имкони бор давоми...

14:29 / 14.12.2017 3003