Украинада мусулмон хотин-қизлар халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон хотин-қизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий йилнинг 5 апрель куни Украина «Инком» савдо-тижорат марказининг конференция залида бўлиб ўтди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Украина мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, мазкур конференция Индонезиянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси, араб доиралари, Туркия ва Молдавия ўлкаларидан ташриф буюрган меҳмонлар, мамлакатнинг турли минтақаларидан келган мусулмон аёллар иштирокида Украина хотин-қизлари «Марям» ташкилотининг ташаббуси ила ўтказилди. Бугунги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини таҳлил этиш, ўрганиш ва баён этиш мазкур конференциянинг бош мавзуси эди. Маърузачиларнинг кўпчилиги, асосан, шу каби мавзулар, жумладан, маънавий ва шахсий ривожланиш, хотиржамлик ва қалб осойишталиги, жисмоний саломатлик ва тозалик, илм ва истеъдодга эга бўлиш, Ислом нигоҳида оила соғлом муҳитини сақлаш ва солиҳ фарзандларни тарбиялаш хусусида тўхталиб ўтдилар. Қайд этиш ўринлики, ушбу халқаро конференциянинг илк босқичи ўтган йили февраль ойида «Исломда аёллар ўрни ва қадр-қиймати» шиори остида бўлиб ўтган эди.

Мавзуга оид мақолалар
 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 давоми...

21:24 / 20.01.2017 4739
 Авваллари, кичиклигимизда биз террорчилик, қўпориш, жиноятчилик каби сўзларни эшитмас эдик. Уларнинг ҳатто давоми...

12:02 / 25.02.2018 3383
Масаллиқлар безесига 2 та тухум оқи 150г шакар кремига 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог 50 мл 3335 давоми...

07:10 / 20.11.2016 3725

11:21 / 24.11.2016 8986