Кир ювиш машинасини қасмоқдан халос этиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кир ювиш машинаси жуда нозик, уни алоҳида эътибор билан асраш керак, акс ҳолда, тез орада бузилиб қолиши ҳеч гап эмас. Қасмоқ  – доимий муаммолардан  бўлиб, унга қарши курашиш жуда муҳимдир. Албатта, муаммони бартараф қилишда қиммат воситалардан фойдаланиш мумкин. Бироқ рўзғорда ишлатиладиган оддий воситалар ҳам ажойиб натижа бериб, кир ювиш машинасини зарарли моддалардан халос этади.

Шундай қилиб, умумий ҳажми 3,5 кг бўлган кир ювиш машинаси учун 4 дона 15 граммдан  қадоқланган лимон кислотаси, ҳажми 5 кг бўлган кир ювиш машинаси учун эса 2 дона 100 граммли кукун ишлатилади.

Кир ювиш кукуни солинадиган бўлмага лимон кислотаси солиниб, энг катта ҳароратда,  тўлиқ ювиш муддатига қўйилади. Натижа эса сизни ҳайрон қолдириши аниқ.

Мавзуга оид мақолалар
Олтинчи кун... Ассалому алайкум Бугун олтинчи кун эканини биласизлара Ёки беш кун рўза тутиб, унутиб давоми...

20:45 / 01.06.2017 4283
Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, давоми...

18:45 / 01.12.2016 5758
Менга мактуб ёзган ҳамда ўз исмини сир тутган фазилатли, саййида аёлга бағишланади. Исмини сир сақлаб жуда давоми...

11:17 / 01.02.2019 6267
Кунларнинг бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир давоми...

12:38 / 05.03.2017 5735