Илмий мерос
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга шуни маълум қилмоқчимизки, 2015 йилнинг  1 декабридан  2016 йилнинг  1 мартига қадар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари хотираларига бағишланган  илмий мақолалар, ибратли хотиралар, шеърлар, видеороликлар ва бошқа маълумотлар ижод маҳсуллари кўринишида жамланади. Юборилган материаллар  «muslimaat.uz» сайтида эълон қилиб борилади.

Сизу биз ҳамнафас бўлиб яшаган, барчамизга инсониятни эзгулик йўлига етаклаш борасида ўрнак бўла олган, кўпчилигимизга ғойибона устоз ҳисобланган Шайх ҳазратларидан  гўзал ўрнак олган ҳолатларингизни, бугунги кунимизда биз учун ибрат бўладиган илмий мерос тарздаги хотираларингизни  hazratim1952@gmail.com  электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз. Агар қалбингиз тубида томиб турган ҳисларингиз, фикрларингиз, марсияларингизни қоғозга тушириш имкони бўлса, уни кўпчиликка илинишни ҳамда ёрқин хотираларингиз тарихда қолишини истасангиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида келажак авлод тўлақонли тасаввур ҳосил қилишида ҳиссангиз қўшилишидек орзуингиз бўлса, марҳамат! Бу – Сизнинг имкониятингиз! 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be2ynTa054Ekgembed Аллоҳни танишни истайман... Ўтган ойда Muslimaat.uz сайтига ўзларини дин борасида қийнаган давоми...

12:28 / 22.12.2017 4636
Билиббилмай қилган гуноҳларим, хатоларим ўчиб турсин деган инсон бевабечораларга, фақирфуқароларга, давоми...

22:01 / 11.02.2023 3387
Учинчи кун... Ассалому алайкум Учинчи кунга ҳам кириб келдик. Бугун ҳаво бир оз иссиқроқ. Тонгда давоми...

19:41 / 29.05.2017 4556
Аллоҳ таоло муборак каломида айтади  ٩٧   «Унда очиқ аломатлар ва мақоми давоми...

20:51 / 11.03.2017 5853