«Сийратни биласизми?» танлови натижалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама ва азиза опа-сингиллар!

Барчаларингизга маълумки, Мавлид ойи кирмасдан аввал муслималаримизни билимларини ошириш мақсадида анъанамизга мувофиқ сайтимизда «Сийратни биласизми?» номли танлов эълон қилган эдик. Ушбу танловда сайтимиз ва форум аъзолари жуда фаол қатнашдилар. Бу йилги иштирокчиларнинг сони ҳам, савияси ҳам анча юқори даражада бўлди.

Шу фурсатдан фойдаланиб бизга эътиборли бўлган ва чорловимизга «лаббай», деб жавоб берган барча иштирокчиларга «Muslimaat.uz» номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Сизларга мамнуният билан шуни эълон қиламизки, ушбу танловда қуйидаги азизаларимизни ғолиб деб топдик: Маҳмуда Мурод, Умму Азиза, Дилшода Жўраева, Муслима Солиева, Умму Марям, Шоирахон Нуриддинова, Руқия Идрис Али, Бегойим Каримжон қизи, Машраббону Неъматова ва Марҳабо Акрамова.

Барча ғолибларни чин дилдан ва самимий муборакбод этамиз ва уларни ой охиридаги тақдирлаш маросимимизга лутфан таклиф этамиз. Маросим ҳақидаги саволларингизни сайтимизнинг электрон манзилига юборишингиз мумкин: muslimalar1@gmail.com

Ғолиблик муборак бўлсин!

Мавзуга оид мақолалар
Аслида буни қоқилиш ёки омадсизликка учраш деб номлаш ҳам хато. Буни ҳаётий тажрибалар дейиш керак. давоми...

22:08 / 30.12.2023 4351
                        Билмаган нарсангга эргашма     Барчага аёнки, ҳозирда ҳамма соҳалар шиддат билан давоми...

15:02 / 25.04.2017 4055
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар А 521милодий давоми...

15:17 / 09.12.2016 5449
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

17:55 / 06.03.2018 3582