Гулли картошка
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймиз-да, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, «Нима қилсам экан?» деб бош қашлаймиз.

Ушбу саҳифамиздаги маълумот ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса, ажаб эмас.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка − 1 кг

Сут − 250-300 мл

Сариёғ − 100 гр

Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

 Тайёрланиши:

Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб, пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.

Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ота дарсни Холид ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш билан бошлади. Сўнгра давоми...

19:43 / 24.12.2016 7716
 Марям исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда давоми...

14:45 / 10.08.2018 5646
Шайдосиман Расулнинг Шунча аср ўтса ҳам, Шайдолигим иймондан Шунинг учун кўзда нам Қай замонда давоми...

09:32 / 26.02.2017 5155
Маълумки, шу кунларда Қуръон мусобақаси Тошкент вилояти бўйлаб давом этмоқда. Бугун эса Назарбек давоми...

16:51 / 12.02.2018 4579