Батон нонли иссиқ бутерброд
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таркиби:

 Батон нон – 1 та

Сосиска – 300-400 грамм

Пишлоқ – 150-200 грамм

Болгар қалампири – 1 та

Тухум – 1 та

Майонез ёки сметана

Укроп, петрушка, саримсоқ

Туз, қалампир.

 Тайёрланиши:

 1. Батон нон 3-4 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак узунасига 2 га бўлинади.

2. Булаклар ичидан юмшоқ қисми эхтиёткорлик билан олиб ташланади, 1 см девор қолса, етарли.

3. Болгар қалампири кубик шаклида тўғралиб, 3-4 дақиқа ўсимлик ёғида қовуриб олинади.

4. Сосиска сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичдан чиқарилади. Кўкатлар майдаланади.

5. Ҳамма масаллиқларга 1 та тухумнинг ярми солинади ва майонез ёки сметана солиб, аралаштирилади.

6. Батон нон орасига тайёрланган аралашма солиниб, 10-15 дақиқа 180 С духовкада пиширилади.

 Ёқимли иштаҳа!!!

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvMc1lrVSzPX8featureyoutu.beembed

15:54 / 27.02.2018 4015
Мўмин мўминнинг ойнасидир    «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» Қалам сураси, 4оят.    Пайғамбаримиз давоми...

13:11 / 08.12.2017 3886
embedhttpswww.youtube.comwatchvYmmoMwGVpiUembed

18:34 / 14.01.2017 78531
Ғарблик журналистлар Таваккул Кармандан унинг либоси ҳақида, «Сизнинг маълумотингиз ва фикрлаш давоми...

18:45 / 24.12.2016 3906