Рўзанинг мустаҳаблари ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам, саҳарлик қилмоқ. Саҳарликни кечанинг охиригача сурмоқ.

 2. Қуёш ботиши билан тезда, Шом намозини ўқишдан олдин оғизни очмоқ. Ширин ва ҳўл нарса ила оғизни очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилмоқ.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бермоқ.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай тонг отишдан олдин қилиб олмоқ.

6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тиймоқ.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилмоқ.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловотларни кўпайтириш.

   
Мавзуга оид мақолалар
Таиланднинг Сонгкхла провинциясида яшовчи, Тефа туманидаги 102 ёшли Но Ланаи хоним 2019 йилнинг энг кекса давоми...

11:11 / 31.07.2019 3845
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бирида шундай дейилади  Ҳасад ҳавас икки нарсада давоми...

11:42 / 26.10.2018 6147
Суҳбат ва мажлисларда бировга қўнғироқ қилиш, бировларнинг қўнғироқларини қабул қилиш одобдан эмас.Зарурат давоми...

23:06 / 06.11.2023 2690
Юмшатиб кўнгил тошини, эшитдим ул буюк Қуръон, Қулига келди Ҳақдин иноят, келди бул азим Фурқон. Дариғо, давоми...

16:05 / 28.11.2016 4165