Рўзани бузмайдиган нарсалар ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Агар қайт рўзадордан ғолиб келса ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний нозил қилса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: «қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», – дедилар». Имом Термизий ривоят қилган. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир. Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир. Агар ҳайвонга, ўликка ёки фарждан бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёхуд ўпиш ёки ушлаш орқали маний нозил қилса, қазо қилади, каффорот йўқ. Чунки бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади. Агар тиши орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб кейин еса, рўзаси бузилади. Чунки, одатда, доимо озгина таом оғизнинг ичида, тишларнинг орасида қолиши бор. Ўшандоқ оз нарса тупугининг ўрнида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди. Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди. Чунки, уни чайнаганда майдаланиб тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунича ютиб юборса, рўзаси очилади. Қайта қусиш, агар кўп бўлса, рўзани бузади. Бу, имом Абу Юсуфнинг гаплари. Аммо имом Муҳаммад «Бузмайди» деганлар ва шу гап амал учун қабул қилинган. Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади. Чунки бунда рўзадорнинг ўз амали бор.   Хулоса:   1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб-ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.   2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам, рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам, рўзаси очилмайди.   3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам, рўзаси очилмайди.   4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.   5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.   6. Муболағасиз оғиз-бурунни чайса ҳам, рўза очилмайди.   7. Fусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам, рўзаси очилмайди.   8. Fийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам, рўзаси очилмайди.   9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам, ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.   10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам, рўзаси очилмайди.   11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам, рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.   12. Балғам ёки мишиғининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.   13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам, рўзаси очилмайди.   14. Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам, рўзаси очилмайди.   15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди.   16. Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.  
Мавзуга оид мақолалар
Одинахон Муҳаммад Содиқ Учоқ манзилга ина бошларкан, кўзим тўлиб, ойнадан пастга қарадим. Юрагим давоми...

21:12 / 30.11.2017 4928
Ислом  тинчлик ва бағрикенглик динидир «Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, давоми...

20:25 / 18.03.2017 6069
Ассалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Сайтимизнинг муҳтарама фойдаланувчилари, сизлар билан давоми...

06:26 / 11.02.2017 4612
Диндор одам бўлганим учун ўртоғим мендан уйида содир бўлаётган нотинчлик ва ғайритабиий ҳолатлар давоми...

15:09 / 05.12.2016 4414