Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.

Биров рўзани ният қилиб, уни очиш қасди бўлмай туриб хато оқибатида оғзини очиб юборса, рўзасини қазо қилиб тутиши вожиб бўлади.

Бошқа бир тарафнинг мажбурлаши ёки алдови сабабли оғзини очириб юборган рўзадор ҳам қазосини тутиш вожиб бўлади.

Бир одам «ҳали саҳарликнинг вақти чиққани йўқ» деган гумон билан еб-ичишни давом эттира бориб қараса, вақт чиқиб кетганлиги аён бўлса, рўзанинг қазосини тутиб беради. Шунингдек, ифтор вақти бўлди, деган гумон билан оғзини очиб юборса-ю, кейин вақт кирмагани маълум бўлса ҳам қазосини тутади.

 Ҳанафий мазҳабида бу маслага доир барча далил ва ҳужжатлар батафсил ўрганиб чиқилгандан кейин қуйидаги нарсалар алоҳида зикр қилинган.

 Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар:

 1. Fизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.

 2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам, рўзаси очилиб, унинг қазосини тутиб беради.

 3. Пишмаган мевани еса ҳам.

 4. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани еса.

 5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.

 6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.

 7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.

 8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам.

 9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди.

 10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.

 11. Қасдан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.

 12. Fизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.

 13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.

 14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам.

 15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.

 16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб, таом еса ҳам.

 17. Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.

 18. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин «бу ниятим тўғри бўлмаса керак» деган шубҳа билан таом еса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.

 19. Биров «ҳали тонг отмаган бўлса», керак деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.

 20. Биров «қуёш ботган бўлса керак» деб еб-ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.

 21. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.

 22. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам, фақат қазо тутади.

 23. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади.

 24. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл  қазо тутади.

 25. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.

 26. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.

 27. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.

 28. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.

 29. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids27164,27165,27166,27167,27168,27169,27170,27171,27180 orderbyrand Тадбир  «Кимки дунёни хоҳласа, илм олсин, кимки давоми...

16:19 / 24.03.2017 5357
Биласизми Пашшанинг бир қанотида касаллик бўлса, бошқасида шифо борБаъзилар идишига пашша тушиб давоми...

22:18 / 13.04.2020 4062
embedhttpswww.youtube.comwatchv51FPTUjUmA0embed Бугун ошхонамиз таомномасида сурияча «Ғуроййиба» печеньеси  Керакли давоми...

20:28 / 20.03.2017 78089