Муборак мавлид ойлиги бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="11739,11740,11742,11741,11743,11744,11745,11746,11747,11748,11749,11750,11752" orderby="rand"]

Муборак мавлид ойлиги бошланди

Биз учун Исломни ихтиёр этиб, мусулмон қилган, ҳақ йўлга ҳидоят қилган, ҳабибининг таваллудини рабиул аввал ойига тақдир қилиб, бу ойни мукаррам қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Роббидан қабул қилиб олган илоҳий пайғомни умматига омонат ила етказган ва унга амал қилишда шахсий намуна бўлган, оламларга раҳмат Пайғамбари, тарбиячимиз ва ҳидоятчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

«Ислом.уз» портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти бутун дунё мусулмонларини кириб келган Мавлид ойи билан муборакбод этади. Бу ой барча мусулмон мамлакатлари қатори, юртимизда ҳам алоҳида эътибор ва катта хурсандчилик билан кутиб олинади. Бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бошқа барча ойлардан кўра кўпроқ айтилади. У Зоти бобаракотнинг таваллудлари ўзгача бир кўтаринки руҳда нишонланади.

Барчамизга маълумки, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ташаббуслари билан рабиул аввал ойида бу муборак мавлидга бағишланган байрам тадбирлари, хайрли амаллар, илмий анжуманлар ўтказиш гўзал анъанага айланган эди. Ушбу хайрли анъанани давом эттирган ҳолда, «islom.uz» портали ва «Hilol-nashr» нашриёти рабиул аввал ойи давомида «Саййидул муқтадо» шиори остида бешта тадбир ўтказишни режалаштирган бўлиб, ушбу илмий-анжуманларда ва мавлид мажлисларида юртимизнинг уламолари, аҳли илмлари иштирок этадилар. Якуний тадбирда Сийрат.уз ва Мусулимаат.уз сайтларида мавлиди шариф муносабати билан эълон қилинган танловлар ҳамда «Ислом.уз–1435» маърифий танлови якунларини эълон қилиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Бугун муборак мавлиди шариф ойида «Саййидул муқтадо» шиори остида ўтказиладиган ана шу анжуманларнинг биринчиси бўлиб ўтди. Тадбирни «Саъдулло ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Обидхон Абдулғофур олиб борди. Анъанага кўра, тадбиримиз Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Мавлид мажлисини «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби, 2015  йилги «Йил имоми» танлови ғолиби Исҳоқжон Бегматов ўзининг «Дин ва дунёни жамлашда Расулуллоҳнинг кўрсатмалари» мавзусидаги маърузаси билан бошлаб берди.

Навбатдаги, «Исломда суннатнинг ўрни» мавзусида Аброр Мухтор Алий маъруза қилди.

Шундан сўнг мавлиди шариф мажлисларининг гўзал анъаналарига мувофиқ, Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари хусусидаги гавҳар маржон») асаридан байтлар ўқилиб, салавотлар айтилди.

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймолари нафақат у Зотнинг умматлари томонидан, балки бутун инсоният томонидан ҳам диққат билан ўрганилган ва ўрганилмоқда. Ислом Пайғамбарининг ҳақлиги, у Зотнинг оламларга чинакам раҳмат ўлароқ юборилганлари жуда кўплаб бошқа дин ва эътиқод вакиллари томонидан эътироф қилинган бўлиб, бу эътироф улар учун шарафдир. Тадбирда аҳли илмларимиз томонидан тўпланган ана шундай эътирофлардан бир шингили тақдим этилди.

Тадбир якунида яна бир гўзал анъана – хатми Қуръон якунига навбат берилди. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бағишланган хатми Қуръонни «Тўхтабой» жомеъ масжиди имоми ноиби Ҳасанхон Яҳё якунлаб бердилар, мавлид мажлиси хайрли дуолар билан якун топди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хизмат қилган кишига хизмат қилар эдилар. Қуллари, чўрилари давоми...

00:59 / 30.09.2023 1861
БЎҲТОН   Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан давоми...

21:42 / 20.03.2017 3895
   Халқимизга маълумки, шу кунларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан юртимизда Қуръони давоми...

17:08 / 10.02.2018 2936
gallery linkfile ids6240,6193,6254,6255,6241,6097,6158,6033,6026,5959 Гарчи шоирликни қилмасман даъво, Лекин сиғмаётир дилга давоми...

19:14 / 05.02.2017 8368