Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳаётимиз давомчиси ва келажагимиз асоси бўлган фарзанд Аллоҳнинг инсонларга берган буюк неъматидир. Бу буюк неъматнинг шукри эса уларни Аллоҳ таолога ибодатли, динга итоатли, жамияти ва давлати учун манфаат келтирадиган қилиб тарбиялаш билан бўлади.

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сайёрамиздаги энг кўҳна халқаро байрамлардан бири ҳисобланиб, 1949 йил Аёллар халқаро демократик федерациясининг сессиясида белгиланган ва биринчи маротаба 1950 йилда нишонланган. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1954 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан барча мамлакатларга 1956 йилдан бошлаб нишонлашни тавсия қилган байрам ҳисобланади. Мазкур байрам дунё болалари ҳаётини, сиҳат-саломатлигини яхшилашга йўналтирилган байрам тадбири саналади. Бош Ассамблея ҳам байрамни айни кунда, дунёнинг барча давлатларида нишонланадиган кунда ўтказади. Бош Ассамблея ўз резолюцияларида яна шуни қайт этадики, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг бутун ер куррасида оммавий нишонланиши халқлар ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликини мустаҳкамлашга туртки бўлади. Фарзандларимиз нафақат бугун, балки ҳар куни диққатимиз марказида бўлмоғи шарт ва лозимдир. Чунки улар порлоқ келажагимиз пойдевори ва эртанги кунимизнинг эгаларидир. Илоҳим, фарзандларимиз иймонли, инсофли, мўмин-мусулмон ва солиҳ бандалардан бўлсин. Ота-оналарига раҳмат олиб берадиган ва орқамизда қолиб, биз учун садақаи жория бўладиган фарзандлардан бўлсин. Омин.

Мавзуга оид мақолалар
  Ассалому алайкум, қадрли опасингиллар, ҳурматли мухлисалар Ҳақиқий байрамимиз бўлмиш Ийди фитр давоми...

18:54 / 15.05.2018 4030
Мусулмон фотосуратчи Сана Уллаҳ ўзининг Сиз ибодат қиладиган жойлар деб номланган фотожамланмаси учун 2019 давоми...

10:30 / 18.04.2019 2786
Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг хоҳиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

19:56 / 20.11.2016 4033
«Никоҳ» сўзи луғатда «қўшилиш», «жамланиш», «яқинлашиш» маъноларини англатади. Шариатда эса никоҳ бир давоми...

09:42 / 27.10.2016 6038