Зеҳнни кучайтирадиган таомлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Қуръонни ёдлашга ёрдам берадиган таомлар)

Уламолар тавсия қилган ва Аллоҳнинг тавфиқи ила ёдлашга ёрдам беришини айтган баъзи таомлар:

Асал: Зуҳрий Ибн Журайжга: «Сен асални лозим тут, албатта? у ёдлаш учун яхшидир», деди.

Сигир сути: Бир киши Али ибн Толиб розияллоҳу анҳуга кўп унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши:«Сен сигирнинг сутини лозим тут. Албатта, у қалбга дармон бўлур ва унутишни кетказур», дедилар. Хотиб ривоят қилган.

Майиз: Ибн Қаййим майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтган. Зуҳрий:«Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин», деган.

Лубан: Бир киши Анас ибн Моликга унутишдан шикоят қилди. Шунда у киши:«Сен кундурни лозим тут. У лубондир. Кечаси уни ивитиб қўй. Субҳда уйғонганингда ундан бир ичишлик олиб, наҳорга оч қоринга ич. Албатта у унутишни даволашга яхшидир», дедилар. *кундур: босвеллия, ладан. *лубан: босвеллия, каммифора.

Мисвок: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи», дедилар. Унинг фойдаларидан: у оғизни хушбўй қилади, балғамни кесади, овозни мусаффо қилади, ўқишга жонлантиради, ҳис қилишни соф қилади ва уйқуни ҳайдайди. Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса, Зарнужий («Таълим-ул-мутаъллим»)да айтадики: Балғам ва намликни камайтирувчи ҳар бир нарса ёдлашни зиёда қилади. Балғам кўпайган сари унутишни келтириб чиқаради», деди.

Ёдлашни ният қилиб Замзам сувини ичиш

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замзам суви очга таом, касалга шифо», дедилар. Замзам сувидан кўпгина салафи солиҳлар ҳар ҳил ниятлар билан ичишган. Бас, Аллоҳ уларга истижобат қилган.

Бу мавзуга якун ясаб айтамизки, ўша асал, майиз, лубон, сутдан бўлган таомлар, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила ёдлашга фойда беради. Сўнгра тўғри азиймат ва ёдлашга жиддий рағбат ёрдам беради. Бу нарсалар силоҳ кабидир. Уни шижоатли, яхши ишлатадиган киши ишлатса, мақсадга етади. Бўлмаса йўқ. Айб силоҳда бўлмайди, уни ишлатадиган қўлда бўлади. Бўлмаса ўтган нарсалардан танаввул қилган ҳар бир киши ҳофиз бўлиб кетар эди. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зийрак турадиган йигитчалар эдик. Бас, иймонни Қуръондан аввал ўргандик, сўнгра Қуръонни ўрганиб, у ила иймонимиз зиёда бўлди», дедилар.

Мавзуга оид мақолалар
Таиланднинг Сонгкхла провинциясида яшовчи, Тефа туманидаги 102 ёшли Но Ланаи хоним 2019 йилнинг энг кекса давоми...

11:11 / 31.07.2019 3371
Almoslim.net дан эркин таржима Кўпчилик отаоналар қизлар тарбияси билан шуғулланишдек улкан масъулиятнинг, олий давоми...

17:00 / 06.08.2018 6238
Расулуллоҳдан паноҳ излаш Аллоҳ таолога одобдир Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Мустафони соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:04 / 03.04.2019 4450
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қайси ойда туғилганлар           Жавоб Расулуллоҳ давоми...

05:36 / 28.11.2017 2850