Рўмол ўраган аёлни «руҳоний» деса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни «руҳонийлар» деб аташга ўрганиб қолганмиз. Эшитишимча, христианлар ҳам ўз аёлларини ёки эркакларини «руҳонийлар» деб чақиришади. Тўғри айтяпмизми ёки бошқачароқ айтиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни «руҳонийлар» дейиш ҳақида диний кўрсатмалар йўқ. Бу гапни мен биринчи бор сизнинг ушбу саволингиздан билиб турибман. Ўзи, мусулмончиликда сиз айтаётган «руҳонийлик» тушунчаси умуман йўқ. Рўмол ўрайдиган аёлни оддий равишда «рўмол ўрайдиган аёл» деб аташ мумкин. Христианлардаги сиз «руҳоний» деб атаган шахслар диний истилоҳда «роҳиб» деб аталади. Улар ўз диний таълимотлари асосида тарки дунё қилишга қарор қилган эркак ва аёллардир. Бизнинг динимизда бу каби роҳбанийлик йўқ. Набийимиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Исломда роҳбанийлик йўқ», деганлар. Муслима аёллар ўрайдиган рўмол, диний таълимот бўйича, тарки дунё аломати ҳисобланмайди. Балки ҳар бир муслима аёл-қиз сатри аврат учун ўрайдиган, бир жиҳатдан миллийлик аломати бор бош кийим ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Аҳмад Ҳажжий Курдий 1. Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром. Унда ортиқча дабдаба бўлиб, давоми...

19:00 / 13.11.2019 3764
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, давоми...

18:49 / 01.12.2016 4373
 Бир дугонам бор эди. Ўтган йили Рамазон ойидан аввалроқ шамоллаб, грипп бўлиб қолди. Рамазон ойигача давоми...

11:29 / 01.12.2016 5159
Бугун 6 июль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуанинг анжуманлар залида давоми...

19:46 / 06.07.2019 2783