Тўрт ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин! Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз: «Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина, рухсат берилади. Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади. Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади: Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса. Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан туғилиши аниқ бўлса. Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим». Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш асосида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Кишининг ўзи учун давоми...

15:11 / 10.11.2016 6704
Мусҳафи шариф иштиёқи httpswww.youtube.comwatchvrHeviP8P3nIampfeatureyoutu.be

20:03 / 06.07.2018 4273
Индамаслар оламин сайр айладим. Сайр этиб мен бериё хайр айладим.  Энг ажаб олам экан бу олами, Сайр қилсин, давоми...

18:43 / 12.11.2016 25927
ХХ аср охирида турли мамлакат олимлари узоқ яшаш рецептларини астойдил излай бошладилар. Узоқ муддат давоми...

18:53 / 11.03.2019 4899