Ҳақиқатдан ким тонар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатдан ким тонар? Ажаб дунё, ажаб хилқат, Ўз-ўзича бўлмаган. Еттиқат еру самовот, Бежиз яратилмаган Моддиюнчи ким ўзи у? Ҳақиқатдан ким тонар? Боши тошга урилса-ку, Аллоҳ керак бўб қолар. Бекорчи гап тил оғритар, Шаҳодат айт, биродар, Малакул мавт келар чоғда Иймон керак бўб қолар. Эскичамас Қуръон-қомус, Дарс биз кўзи сўқирга Бекорчимиз, аммо вақт йўқ Қўлга олиб ўқирга. Жон ширин –ширин ҳаёт, Аллоҳ синов, дард берар. Шифо излаб охир «Нажот» – Қуръон керак бўб қолар. Айтишсалар таниймиз-у Кибор казо-казони. Аммо яхши танимаймиз Барҳақ Расулуллоҳни. Унутманглар фақат шуни: Ёлғизлик қийин бўлар. Ҳисоб – китоб бўлар куни Сарбон керак бўб қолар.
Мавзуга оид мақолалар
ФИҚҲ ИЛМИНИНГ САМАРАСИ, УНИ ЎРГАНИШ ВА ЎРГАТИШНИНГ ҲУКМИ ҲАМДА ФАЗЛИ ҲАҚИДА Фиқҳ илмининг самараси Фиқҳ давоми...

15:11 / 31.07.2018 4627
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазон шарифнинг  файзли кунларидан яна бирида сиз, давоми...

22:09 / 08.02.2017 4104