Кўнгил кечинмалари...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўнгилда тизгинсиз хаёл ва ўйлар. Қалб Эгаси ила боғланган – дуолар фақат кўнгил ва қалбдан садосиз чиқар.     Эҳ, ахир Шаъбоннинг фарахбахш тунлари-ку бу тунлар. Бу тунларда Аллоҳ нидо қилур: «Қани истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани? - дейди. Токи тонг отгунча шундоқ бўлади. Қўрқиб кетдим хотиржам ухлашимдан . Гуноҳлар ҳамёнда бўлса, ҳисоб олдинда. На одамларга асқотдик, на юра олдик динда. Ёш эса ўтди қирқдан, қанча қилмайлик яхшилик, барибир, оз-да. Қўрқиб кетдим хотиржам ухлашимдан ўзимнинг. Умр мунчалар қисқа, ҳаёт бешафқат. Вақт мунчалар тез югуради, қўрқиб кетаман. Наҳот, умримизнинг неча йилларини уйқуда, яна қанчасини беҳуда ўтказиб юбормоқдамиз. Мўмин қандай гуноҳ қилар бемалол.     Рамазонга ҳам етдик ва ўтиб бўлди раҳмат кунлари, Аллоҳим қанчалик рахматингни топдик билмадим. Мағфират даҳасидамиз, кимлар гуноҳларига тавба қила олди, қанча одамлар ғафлатда қолдилар. Ўзинг қалб кўзларимизни очгин!   Дўзахдан озод бўладиган даҳадамиз бизларни шундай ғанимат кечаларда ғафлатда қолдирмагин. Қадр кечаларини топиб у кунда қиладиган илтижоларимизни қабул айлагин Раббим!   Рамазон аслида бизлар учун Хақ таоло томонидан берилган мукофот эмасми?! Ундан ўлжа олган муродга етар. Ғафлатда қолган...   Ҳазратим Рамазонни энди сизсиз қутладик. Сизни соғиндик. Биласизми, Ҳазратим, Аллоҳнинг шундай раҳмат, мағфират ва бандалар дўзахдан озод бўладиган даҳаларда ҳам кўнглим ёришмади. Рамазон келиб ҳам ичим ёришмади. Сиздан ажралган куни юракка кирган санчиқ ҳамон оғриқ бермоқда. Суратингизни кўриб қолсам, ўртаниб кетаман. Оҳ, Ҳазратим! Ҳазратим!   Қани энди, рамазондаги ғанимат суҳбатлар, мустажоб дуолар. Таровеҳларнинг файзи эдингиз. Рамазонда шаҳарлар кезиб ҳикмат улашардингиз. Файз-баракот улашардингиз гўё. Сизни одамлар нега  мунчалар яхши кўрар эдилар,  Ҳазрат? Нечун ҳамма Сиз ила суҳбатга ошиқар эди? Бунинг сабабини энди тушуниб етдим. Чунки Сиз кўнгил табиби бўлган экансиз. Чунки Сиз руҳ тарбиячиси бўлган экансиз.   Юртимда минглаб масжидларда хатми Қуръонлар ўқилиб хатмоналар якунланмоқда. Илоҳий нурларга тўлди бугун азиз Ватанимиз. Хатмоналар сизга бахшида бўлсин, Ҳазрат! Қабрингиз нурларга тўлсин, Ҳазрат!   НАЗМ Юртимга рамазон муборак бўлсин, Ватаним Илоҳий нурларга тўлсин, Қуръон азиз -қалб мунаввар бўлсин, Ҳазратим хатмоналар сизга бахшида.   Масжидларда таровехлар дуолар бугун, Илм аҳли бедор, кексалар дуода хар тун, Юртимга ёғилар зиёда илоҳий нур бу кун, Ҳазратим хатмоналар сизга бахшида.   Азиз устозим сизни ёдлаб дуолар қилдик, Бугун мана яна ёниб қадрингизни билдик, Оҳ, соғиниб сизни юракни поралар қилдик, Ҳазратим хатмоналар сизга бахшида.   Рамазон суҳбатлари қани энди соғиндик, Кўнгилларга малҳам экан энди билдик, Дуоларингиз олиб биз муродга етдик, Ҳазратим хатмоналар сизга бахшида.   Нурларга тўлсин Илоҳи ётган жойингиз, Уммат ила обод хар кун азиз пойингиз, Юракларда абадул қолар табибим номингиз, Ҳазратим хатмоналар сизга бахшида.  

Фарходбек Жўраев

Андижон

11.07.2015.

Мавзуга оид мақолалар
Кўп йиллик тажрибага эга бўлган шифокордан сўрашди «Саратон касаллигининг давоси борми Шифокор қатъий, йўқ, давоми...

21:05 / 13.12.2016 12683
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилган вақтлардан бошлаб қанчадан қанча оилалар вужудга келган. Аммо қайси оила давоми...

22:52 / 02.02.2017 6644
Савол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

20:42 / 20.01.2017 8066
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва давоми...

10:37 / 17.03.2017 4257