Муножот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, Илоҳи қулингман, кечир гуноҳим....... Елиб парвонадек, гирён юрибман, Келиб, девонадек урён турибман.   На тоатим бор-у, на савобим бор, На тоқатим бор-у, на жавобим бор.   Ўзим саркашман-у, сўзим чалкашган, Кўзим қамашган-у, йўлим адашган.   Дилимда шукр йўқ, билмасман тавба, Қўлимда зулм кўп, қилмасман тавба. Тақлид тўрин тутдим, тавҳид унутдим. Таҳдид зўрин ютдим, танқид юритдим.   Бағоят чиркиндир, қўлимда ғубор, Ҳидоят бер энди, Буюк Биру Бор! Илоҳий заҳматинг «оғу»сида-бол, Илоҳи, раҳматинг оғушига ол:   Суюк хаёл туни ибодатимни, Буюк висол куни ижобатимни……. Илоҳи измингдан қайтмайин зинҳор! Илоҳи, изминг-ла айтайин ашъор.   Жами мўминларнинг сўнг сарваридан, Ҳам инсу жинларнинг Пайғамбаридан. Кўзлай мен ярқ этган сўз ичра зарни, Сўзлай сен халқ этган мўъжизаларни.
Мавзуга оид мақолалар
Бугун «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмиймаърифий анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда Ўзбекистон давоми...

11:51 / 31.01.2017 6301
«Save the Children» Болаларни асрайлик  халқаро нодавлат  уюшмаси ўзининг йиллик «Жаҳон оналарининг  ҳолати» давоми...

10:41 / 02.03.2017 5373
Намознинг қавлий суннатлари 1. Намозни очиш суннати у эса эҳром такбиридан сўнгги «Субҳанакаллоҳумма ва давоми...

15:19 / 08.12.2016 5406