Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳрамият (махфийлик) ҳақида олимларнинг шарҳлари

Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг қарашлари муштаракдир. Фақат ораларида аёлнинг юзи маҳрамми, йўқми, деган хусусда бир ихтилоф бўлиб, бу уларни икки гуруҳга бўлган:

Биринчи гуруҳ юқоридаги оятларда васф қилинган зоҳирий гўзалликни зеб-зийнатлар гўзаллиги ва гўзаллик бергувчи нарсалар шаклида тушунтирадилар. (Масалан, узук каби зебу зийнатлар) Бу шарҳга кўра юз ва қўллар ҳам кўрсатилиши таъқиқланган маҳрам жойлардан ҳисобланади. Ояти каримада зикр этилган яқинлар мустасно этилганда аёл ҳеч кимнинг ёнида қўл ва юзини очиши ва кўрсатиши жоиз эмас (Қаранг: Байзавий Тафсири, Нур сураси 31, Ибни Қудома, ал-Мугний, 7, 23. Мугний-Муҳтож фи шарҳи Муҳтожид-толибун, 3,128)

Оятларни бу шаклда шарҳлаган Ҳанбалийлар ва Шофеийларнинг бир қисмидан иборат бу қараш соҳиблари илгари сурган далиллар қуйидагилардир: 1. Аллоҳ таолонинг буюргани: «Қачон сизлар (Пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар, парда ортида туриб сўранглар» (Аҳзоб, 53) оятида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли аёлларига қарата хитоб қилинган бўлса-да, аслида бу бутун мусулмон аёлларига, яъни барчага қаратилган фармондир. Бу хитоб қаршисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари билан умматнинг бошқа аёллари ўртасидаги фарқ кўтарилади. Ёки жалили қиёс билан барча мусулмон аёллар бу амрга мухотаб (яъни хитоб қаратилган киши) бўладилар. Бунга биринчи қиёс (қиёси аввал) дейилади. 2. Бухорийнинг ҳазрати Оиша онамиздан ривоят қилгани — ҳаром кийим-кечаклар ҳақидаги ҳадиси шарифда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Аёл юзини ўрамас, ниқоб тақмас, сафронли кийимлар киймас». Айни шаклда Малик розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилган бир ҳадисда: «Аёл юзпўш тақмас ва қўлқоп киймас», дейилади. Буларга кўра аёл ҳажда юзини, қўлини беркитмайди, дейиш бошқа ҳолатларда мазкур жойларини ўрайди, деган маънога келади. 3. Имом Бухорий Ибн Аббосдан шу воқеани ривоят қилади. Қурбон байрамида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазл ибн Аббосни биясининг орқасига миндирган эди ва орқадан Расулуллоҳни сўраб, Ҳасамия қабиласидан бир аёл келди. Фазл розияллоҳу анҳу унга қарай бошлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлнинг чаккасидан ушлаб, унинг юзини аёлдан бошқа томонга бурдилар. Бу воқеадан ҳам очиқ кўринмоқдаки, аёлнинг юзи қаралиши керак бўлмаган маҳрам жойдир. Агар шундай бўлмаганида ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлга бундай муомала қилмас эдилар. Аёлнинг у пайтда юзининг очилиши эса ҳажда эҳромда бўлишидандир. 4. Муслимнинг Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, мана бу ҳадис шарифда ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёллар бор жойга киришдан тортининг», деганлар. Шунда ансорларидан бири: «Ё Расулуллоҳ! Бу қайнинига ҳам тааллуқлими?» деб сўради. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайнини ўлумдир», дедилар. Қайнини эрнинг укаси, қардоши ва шу каби қариндошлар маъносини англатади. Агар аёлнинг ҳамма жойи бегона эркаклар учун маҳрам бўлмаса эди, Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ёнига боришни ман этмас эдилар. Чунки уйда ўтирган ёки тўпланиб, суҳбатлашиб ўтирган аёлларнинг юзлари очиқ бўлиши мумкин. Шу сабабдан уларнинг ҳузурига кириш таъқиқланган. Бу таъқиқ аёлларнинг мухталиф ҳолларини қамраб олади. Кўрдингизки, бу ҳукм эрнинг қардошлари (ака-укаси)ни ҳам ўз ичига олади. Аёлнинг қайниси ёнига ёки эрнинг укаси акасининг хотини ўтирган жойга (агар унинг юзи очиқ ўтириш эҳтимоли бор бўлса) кириши ман этилади. Агар юзининг очилиши маҳрам бўлмасайди, қўллар ва юз ташқи қисмларининг ўралиши, беркитилиши бу масалага эътиборни тортмасди, ҳукмлар, буйруқлар келтирилмасди. 5. Абдураззоқнинг «Мусаннафи»да ва бошқаларнинг ҳам Умму Саламадан ривоят қилган далилларида: «Ҳижоб ояти тушган пайтида ансорларнинг аёллари этакларини рўмол қилиб юзларини беркитиб олдилар. Худди бошларида қарғалар бор каби бир ҳол юз берди», дейилади. Агар бу қараш тўғри бўлмаса эди, уларга бундай ўхшатиш қилинмасди. 6. Муслим ва бошқалар ҳам Анас ибн Моликдан ривоят қиладиларки, Умму Сулайм бир куни ҳолва пишириб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Зайнаб бинти Жаҳш билан уйланиш муносабати ила ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобини даъват этганди. Расулуллоҳ билан бирга таомдан еб, суҳбатлашиб ўтиргандилар. Бу орада аёллар саҳобалар кетгунга қадар юзларини деворга буриб ўтирган эдилар. Ҳадиснинг ҳукми аниқдир. Бу ҳукм фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларигагина дахлдор эмас. Ҳижоб нуқтаи назаридан ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари билан умматнинг бошқа аёллари орасида фақат вақт фарқи бор, холос. Чунки ҳижоб аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ҳақида ҳукм бўлганди. Фақат бир оз вақт ўтгандан кейин бу ҳукм барча аёлларни қамраб олган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг юзлари завжлари бўлмиш ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа барча бегоналарга маҳрам бўлганидек, (маълумки, улар мўминларнинг оналаридир) бошқа аёлларга ҳам дахлдор бўлиб, эрларидан бошқа барча эркаклар учун юзлари махфий бўлиши табиий ҳолдир, яъни юзлари бошқалар учун ҳаромдир. 7. Ибн Ҳишом Ибн Исҳоқдан шундай ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қайнуқо яҳудийларини Мадинадан қувишининг сабаби шудир. Бир араб аёл баъзи ашёларини Бани Қайнуқо бозорига келтириб сотаётган эди. Бу ерда бир заргар ҳам ўтирганди. Аёлга юзини очишни буюрган эди, у қабул қилмади. Шу пайт заргар унинг ёпинчиғининг бир учини орқасига боғлаб қўйди. Аёл ўрнидан турганда вужудининг бир қисми кўринди. Ўша ерда турганлар унинг устидан кулдилар. Аёл дод солиб йиғлади. Буни кўрган бир мусулмон киши заргарни ўлдирди. Агар шаръий ҳижоб аёл юзининг беркитилишини буюрмаса эди, бу аёл бозорда савдо қилар экан, юзини беркитишга асос қолмасди. Агар унинг бу шаклда беркиниши диний шуур натижаси бўлмаганда эди, яҳудийлар унга бу тарзда ҳужум қилмас эди. Уларнинг мақсади диний шуурни бузмоқ эди. Иккинчи гуруҳ «Нур» сурасидаги (қаранг, 31-оят) аёлларнинг нималардан сақланишлари ҳақидаги оятдан қўл ва юзни ўрамаслик хулосасини чиқарадилар. Чунки ҳақиқатдан ҳам аёл давомли равишда қўл ва юзини беркитиб юриши қийиндир. Бунинг устига у намоз пайтида қўл ва юзини очиш жоиз қилинган. Агар беркитиш буюрилса эди, бу ҳолат учун ҳам жоиз этиларди. Оятни бу шаклда шарҳлаган моликийлар ва баъзи шофеийлар иттифоқ ҳолида (Абу Бакр Ибнул Арабий, Аҳкомул-Қурьон, III, 1357, ал-Жассос, Аҳкомул-Қурьон, III, 289, ад-Дуррул Мухтор, Бобул Ҳазар вал-Ибоҳа, V, 244, (Ибни Абидир Ҳошияси)) аёлнинг юзини очиши учун фитнага сабаб бўлувчи бирор бир нарса бўлмаслиги ёки зебу зийнати гўзаллигини намойиш қилиш вазияти муқаррар бўлишини воз кечилмас шарт сифатида илгари сурадилар. Фитнани қўзғатадиган бирор бир зийнат ёки ҳаддан ташқари гўзаллигини кўрсатиш жоиз эмас. Яъни Аллоҳ таоло буюргани каби кўзларини сузмасдан, шаҳватнинг асири бўлган фосиқларга қад-қомати, бўй-басти, яъни андомини кўрсатмаслиги лозим. Бу икки шартнинг қайси бирига риоя этилмаса, биринчи вазиятдаги фитнанинг олдини олиш учун, иккинчи вазиятда эса гуноҳга кирмаслик учун аёл юзини беркитиши керак. Бу каби ҳоллардан гуноҳни қўзғамаслик учун фосиқлар тикилишига тўсиқ бўлишнинг йўли улар ўтирган уйдан чиқиб кетиш ёки улар ўтирган уйга кирмасликдир. Ёки бундай ҳолда юзини ўраб олса, бу ҳам гуноҳни ўртадан кўтаришнинг энг осон воситасидир. Барча шу каби изоҳлар ёғдусида кўраяпсизки, биринчи гуруҳнинг далил сифатида илгари сургани – ҳижоб ҳақидаги саҳиҳ ҳадисларнинг ҳаммаси ҳам фитнадан қўрқмоқ ва қочмоқ билан изоҳ этилиши мумкин ёки фитнадан чекинмоқ ва диндорлик сифатида тушунтирилиши мумкин. Саҳобаларнинг ва улар атрофидагиларнинг аёлларининг кўпчилиги диндордирлар. Фитнадан узоқ бўлган ҳолда қолиш учун юзларини беркитмоқни хуш кўрадилар.

давоми бор

Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли «muslimaat.uz» сайтининг фойдаланувчилари Эндиликда «muslimaat.uz» сайтида психологияга оид сизни давоми...

20:00 / 11.03.2017 5699
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  юксак хулқ эгаси Бисмиллаҳ, деб бошлай Аллоҳ номи давоми...

11:50 / 20.03.2017 4730
Масаллиқ 1 кг ун, 40 гр хамиртуруш, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой қошиқда туз керак бўлади. Тайёрлаш усули худди оби давоми...

13:06 / 29.11.2016 4192
Биз оилада беш ўғилмиз. Ҳозирда ҳаммамиз уйлижойли, болачақали бўлиб кетганмиз. Дадам болалигимиздан бизни давоми...

22:58 / 28-yanvar 10435