Аёлларнинг 10 хил тоифаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билгинки, барча аёллар 10 хил турда бўладилар, уларнинг ҳар бирининг хулқ-атвори баъзи ҳайвонларнинг хулқ-атворига ўхшаб кетади. Бирлари чўчқага, иккинчиси маймунга, учинчиси итга, тўртинчиси илонга, бешинчиси урғочи эшакка, олтинчиси чаёнга ўхшайди, еттинчиси сичқонга, саккизинчиси қушга, тўққизинчиси тулкига, ўнинчиси қўйга ўхшайдилар.

Буларнинг изоҳи қуйидагича:

Чўчқага монанд аёл, қайсики, бир ишни эплаб қилолмайди, фақат емиш излаш, қорин тўйдириш ва идиш синдиришдан бошқасини қилолмайдиган бўлади. У қаерга боришини ўйламайди, иймонга, ибодатга, парҳезга (рўзага) эътибор бермайди. Ўлимни ҳам эсламайди, яхши ваъдалар ва хавфларни, мукофотлар ва жазоларни, буйруқлар ва таъқиқларни эсламайди.

У, ҳатто, Аллоҳ Каримнинг розилиги ва Унинг ғазабини унутади, болаларга ғамхўрлик қилишга ва уларни тарбия қилишга аҳамият бермайди. Уларга Қуръонни ва илму фанни ўргатмайди, ифлос кийимда юради ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туради.

Маймунга ўхшашлиги эса фақат ёрқин, ялтироқ, сариқ, қизил, яшил кийимлар кийишга, қимматбаҳо тошли безаклар тақиб, ўзига тилла-кумушларни осиб, дугоналари олдида кўз-кўз қилишни, ўз мавқеини эри олдида баланд қилиб кўрсатишга уринади, ҳолбуки, унинг мавқеи бунинг акси бўлса ҳам.

Ит феъл аёл эса эри бир нарса дейиши билан унга ташланади, унга бақиради ва гап талашади, унга худди итдек ҳурийди. Агар эрининг ҳамёни тилла-кумушларга тўлалигини кўрса, уйида тўкинчилик, буғдой-ун, мевалар бўлса, у эрини яхши қабул қилади ва унга интилиб: «Сизга жонимни бераман.

Сиздан Аллоҳ рози бўлсин! Сиз учун ўлишга тайёрман», дейди. Агар эрининг иши юришмаса, илгари айтилгандек, унга итдек ташланади, ҳақоратларга кўмади. Унинг нафсониятини ерга уриб, уйдан ҳайдайди. Уни бечораликда айблашда бир кун ҳам тўхтамайди.

Илонга ўхшашлиги эса ўз эрига эркаланиб гапиради, ундан ёмонликни яширади, лекин унинг яхшиликларини кўрмайди. Бундай аёллар илонга ўхшайди, чунки унинг чақишлари ҳам мулойим, кўринишининг ўзи мулойим, лекин доимо азоб бериб келади.

Эшак мисол аёллар эса худди эшакдек қайсар, агар кўприк устида тўхтаб қолган бўлса, уни ҳарқанча урсанг ҳам юрмайди. У доимо қайсарлик билан ўз фикрида қолади ва бундан мағрурланади.

Чаёнга ўхшагани эса қўшниларникига кириб, ғийбатлар ва бўҳтонлар билан машғул бўлади. Уларнинг сўзларини эшитиб, кейин ёмонликка буради, қўшнилар орасида душманлик ва жанжаллар қўзғатиб, чаён мисол қаерда бўлса ҳам ниши билан чақиб, Ҳақдан қўрқмайди. Булар ҳақида Аллоҳнинг Расули «Ғийбатчи жаннатга кирмайди», деганлар.

Сичқон табиатлари эса булар ўғрилар бўлиб, ўз эрларининг ҳамёнларини очиб, ўғрилик қилиб, қўшнилариникига яшириб қўйишади.

Қушга ўхшайдиганлари эса куни бўйи питирлаб, ҳеч тинмайдилар. Улар ўз эрларига: «Қаерга кетяпсан? Сенга керакмаслигимга шубҳа қилмайман. Сен бошқани севасан. Мен билан ҳаққоний эмассан ва менга раҳим қилмайсан», дейди.

Тулки мижоз аёллар эса ҳар доим улар эрларини уйда кўришлари билан еб қўйгудек бўлиб, уларни уйдан ҳайдайдилар, ўзларини касалга солиб, ухлаб ётадилар, эрлари уйга кириб келганда, адоват дарвозаларини очиб, уришадилар ва «мени уйда касал ҳолимда бир ўзимни ташлаб кетдинг», дейдилар.

Қўйга ўхшаган аёллар эса диёнатлик, қўйдек ювош, у ҳамма нарсалардан фақат фойдаликлар, марҳамат ва шукроналик кўради. У ҳаққоний ва тақводор, эрига, қўшниларига, уйдаги барча оила аъзоларига ва болаларига нисбатан раҳимдил ва шафқатли аёлдир. Бу каби аёллар яхшиликнинг кони ва Ўз Яратувчисининг итоаткоридирлар.

Абу Ҳомид Ал-Ғаззолий «Ҳукмдорларга панд-насиҳатлар» китобидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Меҳмон минбари Дилфуза КОМИЛ Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми Уларга давоми...

21:00 / 13.12.2019 3937
Албатта, тавба солиҳлар йўлининг бошланишидир. Ютуқ аҳлининг сармоясидир. Муридларнинг аввалги қадамидир. давоми...

11:34 / 01.12.2016 8238
Бугун 30 апрель 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан давоми...

16:26 / 01.05.2019 3605
  Аллоҳ таолонинг кўплаб оятлари бизни ўқиш, кузатиш, тафаккур қилиш ва англашга чақиради. Инсонга тўғри давоми...

14:44 / 10.09.2018 3571