Уйқу ҳам тарбиянинг бир бўлаги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега болалар ухлашни унчалик ёқтиришмайди? Айниқса, туш пайтида оналари уларни ухлатишга жуда қийналишади. Ортиларидан югуриб-югуриб, баъзилар эса ҳатто ширин-ширин ваъдалар бергачгина, фарзандларини ухлашга кўндиришади. Натижада болалар кўпинча маълум бир вақтда змас, ўзлари хоҳлаганда ухлашга ўрганадилар.

Аммо бундай ҳолатга кўникишдан олдин, «Уйқу вақтини тўғри ташкил этишнинг аҳамияти қай даражада муҳим, кичкинтойларни ўзлари хоҳлаганда ухлатган маъқулми ёки маълум вақтдами?» каби саволларга аниқлик киритиб олиш керак. Бу борада аниқ ва батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида мутахассисларга мурожаат қилдик.

Сайёра Олимхўжаева, психолог: «Ухлашни ёқтирмаслик ёш болалар орасида тез-тез учраб турадиган ҳолат. Кўпинча бунга табиий қаралиб, унинг сабаби сифатида мазкур ёшдаги болаларнинг ўйин фаолиятига қизиқишлари юқорилиги кўрсатилади. Аммо унутмаслик керакки, кичкинтойларнинг қанчалик соғлом бўлиб ўсиши улардаги кунлик уйқу меъёрига боғлиқ. Хусусан, бунда болаларнинг ўзлари хоҳлаган пайтда эмас, балки уйқу вақти бўлганида ухлашлари муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча ота-оналар ухламаганида болалар ҳам ухламасдан уйда ўйнаб юришади, Катталар эса ишлари кўпайиб бораётганидан, айрим юмушларини уйқу вақти эвазига бажаришади. Техника қанчалик ривожланиб, инсониятнинг ўз юмушларини бажаришга илгаригиданда енгилликлар кўпайган бўлишига қарамасдан, катталарнинг юмушларини бажаришга кетаётган мазкур вақти қисқармаяпти. Натижада юзага келаётган йигирма тўрт соатлик жамият, катталар ёнидаги кичкинтойларнинг уйқу вақтларига ҳам ўз таъсирини ўтказяпти». «Дунёдаги 65 фоиз жажжиларнинг вақтида ухламасликлари аниқланган,– дейди Республика ташхис марказининг етакчи мутахассиси Қосимжон Нуриддинов. – Олимлар уйқу тарбиянинг бир тури эканини ва унга жиддий муносабатда бўлиш зарурлигини эътироф этишади. Тартибсиз тарзда ухлашга одатланган болаларнинг катта бўлганида асаб ва хотира тизимида «нозиклашув» сезилиб, улар бошқаларга қараганда сабрсиз ва шошқалоқ бўлиб вояга етади». Суҳбатдошларимизнинг юқоридаги фикрларини тинглар эканмиз, кўча-кўйда учраб турувчи бақириқ-чақириқларни эсладик. Балки, сиз ҳам гувоҳ бўлаётганингиз ўша асаббузар муносабатларнинг юзага келишига, уйқу вақтининг меъёрини билмасдан иш тутиш, тартибсиз ухлашнинг ҳам таъсири бўлаётгандир? Бу ҳақда ёш мутахассислардан бири Фарҳод Ҳайдаров фикр-мулоҳазаларини билдирди: «Энди туғилган чақалоқ учун бир кеча кундузда 21 соат, олти ойдан ўн икки ойлик бўлган бола учун 14 соат, тўрт ёшда  12 соат ва ўн ёшда  10 соат, катталар учун эса 7-8 соат кунлик уйқу меъёри белгиланган. Агар каттаю-кичик ана шу уйқу меъёридан кам ухласа ва ундаги тартибга аҳамият бермаса, ўз-ўзидан кайфиятида тажанглик белгилари кузатила бошлайди, тез-тез жаҳли чиқади». Болалар шифокори Дилором Шарипова эса: «Боланинг бир ёш бўлгунича кечаси ва кундузги уйқулари деярли фарқланмайди, аммо ундан кейинги ёшда кечаси ва кундузги уйқуларининг ўз ўрнида бўлишига эътибор бериш жоиз,– дейди. – Одатда, бола ухлашни истамай хархаша қилса, унинг истакларига тезликда эрк бермаслик керак. Яхши гапириб, эртаклар айтиб, уларни ухлатишга ҳаракат қилиш лозим. Ана шунда болалар уйқуси узоқ давом этади ва улар яхши тушлар кўриб уйғонади». Ҳаёт – ҳаракатда. Унда ранг-барангликлар бисёр. Инсон ана шундай турфа ҳолатлар асосида ўз кундалик турмушлари, вазифалари, бурч ва мажбуриятларини адо этиб боради. Кўпинча уларни ўз хоҳиш-истагимиздан келиб чиқиб бажарамиз ёки улгурмаймиз. Аммо ҳаёт тарзимизда овқатланиш, ухлаш каби эҳтиёжлар борки, улар тириклигимизнинг биологик асосидир. Маълумотларга кўра, уйқу овқатланишдан-да зарур бўлган эҳтиёж ҳисобланаркан. Одам овқатланмасдан бир неча кундуз яшаши мумкин. Аммо бир неча кун ухламаслик ўлимгача олиб келиши мумкин. Айрим ҳайвонлар эса овқатсиз узоқ кунлар давомида яшаши мумкин бўла туриб, уйқудан маҳрум қилинганда тезда ҳалок бўлади. Демак, хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, уйқунинг аҳамияти бисёр. У шунчаки, дам олиш воситаси эмас. Шундай экан, юқорида мутахассислар айтган кўрсатмаларга риоя этишга ҳаракат қилайлик. Зеро шундагина жамики юриш-туришимиз, соғлиғимиз ва тарбиямизда у ўзининг салбий белгиларини намойиш этмайди.

Зебо НАМОЗОВА

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvsSkds7kE0hoembed

18:44 / 13.08.2018 5121
  Душанба куни, ўзининг 33 йиллик тарихида илк марта Ислом қонунчилигига мувофиқ иш олиб борадиган Покистон давоми...

20:22 / 20.01.2017 3701
Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва давоми...

19:13 / 21.12.2016 2827
Кимлигингиз энди билдик биз Эллар аро маърифат чироғин ёққан, Қора кўнгиллардан зулматни давоми...

19:24 / 17.03.2017 4543