Устоз Муҳаммад Юсуф
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу шеър ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг

қиблагоҳлари хотирасига бағишланади

Юз йилда бир аллома Дунё юзин кўраркан. Бу аллома Тангридан Юртга тинчлик сўраркан.   Ҳар доим ибодатда, Таҳорат-ла юраркан. Тунлари то тонггача Жойнамозда тураркан.     Тиллари қироатда, Аллоҳ зикрин қиларкан, Масжид – ул намозгоҳни Энг муқаддас биларкан.   Шундай амали солиҳ Ҳазратимиз бор эди, Қанча-қанча инсонлар Суҳбатига зор эди.   Келардилар узоқдан Бир дуосин олмоққа, Хонадонига йўқлаб, Дастурхонлар солмоққа.   Бу алломани бутун Аҳли мўмин биларди. Ёшу каттанинг бирдай Ҳазрат бошин  силарди.   Амри маъруф қилганда Киприклар намланарди, Дийдаси қотганлар ҳам Даврага жамланарди.   Ҳаммага инсоф тилаб, Қўли дуода эди. Кечаю кундуз фикри Ёлғиз Худода эди.   Булоқбоши юртининг Бир устуни эдилар, «Бу юрт тупроғин асранг, Кўп мукаррам», дердилар.   Ҳазратимнинг ортидан Мен ҳам қилдим ибодат, Дуоларин кўп олдим, Тангрим этсин ижобат.   «Масжид – Аллоҳим уйи, Мезбон – Роббингиз Ўзи». Қулоғимда жаранглар Ҳазратимнинг шу сўзи.   Саййидул айём куни Меҳроб томон юрдилар, Жамоага юзланиб, Қуръон ушлаб турдилар.   Юзларидан нур ёғар, Шу кун ҳалим эдилар, Сўзлари ҳам меҳрли, Майин, салим эдилар.   «Биродарлар, бир нафас Омонатмиз, билинглар,  – Дедилар: – Роббингизнинг Фарзин бажо қилинглар».   Сўфи азон айтмакка Тараддуд кўрар эди, Ҳазрат жонин Азроил Шу чоғда олар эди.   Қўлида Қуръон очиқ, Сал ёнбошлаб олдилар. Йиғилган аҳли мўмин Хайрон бўлиб қолдилар.   Кўзларини узмасдан, Жойларидан турдилар, Ҳар бири ёрдам учун Меҳроб томон юрдилар.   Мўминлар Ҳазратимнинг Бош узра тутдилар, Айрилиқнинг ғамини Ичларига ютдилар.   Бу мўътабар масжидда Қирқ беш йил юрдилар, Кунда беш маротаба Имомликда турдилар.   Валинеъмат инсоннинг Руҳи биздан шод бўлсин, Қабрлари жаннатнинг Пуру нурига тўлсин.   Зилол чашма эдилар, Ичсанг, ичиб тўймайсан, Омонлик бўлса, Эргаш Устоз йўлин қўймайсан.                              
Мавзуга оид мақолалар
     Аёлларни эрта қаритувчи одатлар Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова  таржимаси Биринчи ажинлар ёки давоми...

13:18 / 11.11.2017 7724
Ирланд шаҳри гербида яримой шакли қандай пайдо бўлган «ИсламРевью»сайтидан олинди таржимон Алишер давоми...

20:37 / 08.02.2017 3870
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси катта уламо ва аллома Шайх Муҳаммад давоми...

06:09 / 03.02.2017 4899