Эронда биринчи марта вице-президент бўлиб аёл киши тайинланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Эрон Президенти Ҳасан Рохани сўзига кўра, ҳуқуқий масалалар бўйича вице-президент бўлиб тайинланган Элҳам Аминзода зарурий бўлган илму-фан билимларига эга, қонуншунослик бўйича тажрибага бой ва юксак одоб-ахлоқ сифатига эга.

Элҳам Аминзода Ҳасан Рохани ҳукуматида бундай юксак амалга эга бўлган биринчи аёлдир. У 7-чақириқ миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича Эрон парламенти комитети бошлиғининг ўринбосари бўлган.

У, шунингдек, Теҳрон Университетининг ҳуқуқ факультети профессори бўлган. Элҳам Аминзода Глазго (Буюк Британия) Университетида халқаро ҳуқуқ бўйича докторлик унвонига эга бўлган. Шунингдек, Эрон Президенти Ҳасан Рохани парламентнинг собиқ депутати бўлган Муҳаммадбакир Нобахтни режалаштириш ва стратегик назорат бўйича вице-президент лавозимига тайинлади.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
1 декабрь куни «muslimaat.uz» сайтида эълон қилинган «Аёл кишининг оиладаги ўрни», «Аллоҳнинг чақириғига давоми...

10:04 / 27.01.2017 5284
embedhttpswww.youtube.comwatchvFiRiWyoGIpkfeatureyoutu.beembed

17:49 / 22.10.2018 3879
Биз, «muslimaat.uz» сайти ходималари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг аксар китоблари муҳаррири давоми...

09:55 / 23.02.2017 6501
Бир танишим Америкада яшаб, у ердаги университетда ўқиб, тўртинчи йилда юқори кўрсаткичга эришди. давоми...

21:00 / 11.07.2019 4016