Ношукрлик қилманг, ҳар бир неъматни берувчи Аллоҳ ўта карамлидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур». «Наҳл сураси» (58-оят)
Воқеани гинеколог аёлдан эшитамиз: «Касбим гинеколог бўлганлиги сабабли, аёлларга доялик қилишдан ташқари, аборт ҳам қилиб турар эдим. Бир куни шифохонада навбатчи эдим, хонамга ўрта ёшлардаги эр-хотин кириб келишди, бир илтимос билан келишганини айтишди. Қандай илтимослигини сўрасам, аборт қилиш кераклигини айтишди. Аёлнинг кўринишидан ҳомиланинг 4-5 ойлик эканлигини билса бўлар эди. Мен рози бўлмадим. Тахмин қилганимдек, аёлнинг ҳомиласи 5 ойлик экан. Ҳомила 3 ой бўлганидан кейин, тиббиётда аборт қилиш мумкин эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилар эдим, аммо эри тушунишни хоҳламасди. Уларнинг 4 та қиз фарзандлари бор, аёл ҳомиладор бўлганидан кейин 3 та замонавий аппаратларга тушган, барчаси ҳомила қиз бола эканлигини айтган. Одатда ҳомиланинг жинси 3 ойдан кейин билинади, булар аппаратма-аппарат юраверишган. Ҳомила бу орада 5 ойлик бўлиб қолган. Эр яна қиз кўриб, 5 та қизи бор деган «иснодни» кўтармаслигини айтди ва аборт қилишим учун катта пул ваъда қилди. Мен бир оз ўйланиб турдим-да, буларни шаштидан қайтаришга ақлим етмади, кейин катта миқдордаги пулни эшитиб, нафсимни жиловлай олмай аборт қилишга рози бўлдим ва бу орамизда сир бўлиб қолишини тайинладим. Аёлни ётқизиб абортни бошладим, бола катта бўлиб қолгани туфайли ҳомилани бўлиб- бўлиб олишга қарор қилдим, аборт қийин кечарди. Мен ҳам, мендан кўра аёл ҳам кўпроқ қийналарди. Бир пайт кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Боланинг белидан пасти бутун тушди, не кўз билан кўрайки, бола ўғил бола экан...
abort-300x232
Мен серрайиб қотиб қолдим ва ҳомила бўлагини ота-онасига кўрсатдим, аёл дод соларди, эр эса ўзини қўйгани жой тополмай қолди... Мен бу воқеадан анчагача ўзимга келолмай юрдим, ҳатто шифохонага ҳам боролмай қолдим ва ҳомиланинг жинсини минг замонавий аппаратлар ҳам билиб бера олмаслигини, бу иш ягона Аллоҳнинг қўлида эканлигини тушуниб етдим.»
Буни эшитган одамни баданида титроқ пайдо бўлади, хом сут эмган бандамиз. Ўғилми, қизми, барибир, фарзанд. Аллоҳим фарзандга зор қилмасин,омин!
Замондошим! Наҳотки қиз болага бўлган бу муносабат ила мушрикларнинг жоҳилият давридаги одатларини такрорлаётганингни билмайсан? Фақатгина фарқ шундаки, ҳозирда замонавий аппаратлар орқали бажариляпти. У даврда туғилажак фарзанд қиз бўлса, тириклайин кўмиб юборишган. «Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинур. У (қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Қилаётган ҳукмлари нақадар ёмон» «Наҳл» сураси 59-оят. Мулоҳаза қиладиган бўлсак, фарзандлари қиз бола бўлишидан ор қилаётган эрларни ҳам аёл, яъни она дунёга келтиради-ку! Наҳот, ўзларини ҳам аёл киши туққанини унутсалар...
Мавзуга оид мақолалар
муфтий Муҳаммад Таки Усмонининг турмуш ўртоқлари билан суҳбат Мазкур интервью бутун жаҳонга машҳур муфтий, давоми...

15:04 / 27.12.2016 5943
  Куни кеча 12 октябр куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, давоми...

08:55 / 13.10.2018 3299
Ер юзида денгизлар кўп. Уларнинг номлари ҳам хилмахил. Денгиз номларининг кўпи уларнинг кўринишига мос давоми...

21:00 / 16.07.2019 3845
 Марям исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда давоми...

14:45 / 10.08.2018 4779