Сунъий ҳомила пайдо қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги мавжудлигини турли сабабларга боғлаб қўйган. Ушбу сабаблар низомининг ҳар бири Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг тадбиркорлигига ва ҳар нарсага қодирлигига ёрқин далилдир.

Мисол учун, инсон наслининг ер юзида сақланиб қолиши учун жорий қилинган сабаб, туғилишни олайлик. Туғилиш бўлмаса, инсон насли зудлик билан инқирозга учраши турган гап. Туғилишнинг бўлиши учун эса Аллоҳ таоло инсонни икки хил – эркак ва аёлга ажратиб яратган. Эркакка алоҳида, аёлга алоҳида хусусиятлар берган. Бу хусусиятлар хоҳ жисмоний, хоҳ руҳий-маънавий томондан бўлсин, бир биридан тубдан фарқ қилади. Ана ўша хусусиятларнинг каттаю кичигининг ҳар бирини Аллоҳ таоло бермаса, инсон ўзи ижод қила олмасди ёки бошқа биров бера олмасди.

Лекин эркак ва аёлдаги фарзанд ҳосил бўлиши учун мавжуд хусусият алоҳида-алоҳида бўлганида фарзанд бўлиши мумкин эмас. Фарзанд туғилиши учун эркак ва аёлнинг қўшилиши бош сабаб қилингандир. Инсон жуфт бўлиб яшабдики, фарзанд туғилиши учун эркак билан аёл кишининг қўшилиши асосий сабаб бўлиб келмоқда. Одам боласининг бир нарсани давомли равишда такрор бўлаверишини кўриши, унда ўша нарса асос эканлигига ишониб қолишига олиб келади. Худди шу нарса инсон туғилиши ҳақидаги тасаввурда ҳам ҳукм суради. Одамлар инсон туғилишининг асоси эркак билан аёлнинг қўшилиши, деб ўйлайдилар. Шундай, деб ўйлайдилар-у, ҳақиқий асосни, сабабларнинг сабабини – бутун дунёнинг Яратувчисини унутиб қўядилар. Фарзанд туғилишининг асоси эркак ва аёлнинг қўшилиши эмас, Аллоҳ таолонинг уларга фарзанд ато қилишни ирода қилиши эканлигини унутадилар. Эркакка ҳам, аёлга ҳам фарзанд кўриш учун зарур аъзоларни, хусусиятларни берган Зотнинг иродаси бўлмаса, эркак аёлнинг минг бор қўшилиши ҳам фарзанд бўлишига олиб кела олмаслигини эсдан чиқарадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло ушбу улкан ҳақиқатнинг, инсоннинг дунёга келиши ўзининг қўлида эканлигини, одамлар эсдан чиқариб қўйганларида ёдларига тушириб туриш учун бир неча мисолларни келтириб қўйган. Одам Атони на эркаксиз, на аёлсиз йўқдан бор қилган. Момо Ҳавони аёлсиз эркакдан – Одам Атодан дунёга келтирган. Ийсо алайҳиссаломни эркаксиз аёлдан – Биби Марямдан дунёга келтирган. Демак, инсоннинг дунёга келишига эркак ва аёлнинг қўшилиши эмас, Аллоҳнинг яратиши керак экан. Мазкур мисоллар тарихий мисоллар бўлиб, уларни доимо эслаб туриш керак. Ўз-ўзидан бунга ҳозирда ҳам мисол борми? деган савол пайдо бўлади. Ҳа, бор! Аллоҳ таоло фарзанд туғилиши учун эркак ва аёлнинг қўшилишини умумий қоида қилиб қўйиши билан, асосий сабаб Ўзи эканини эслатиб туриш учун баъзи кишиларни бефарзанд қилиб қўйган. Эркак ва аёлнинг қўшилиши бола бўлиши учун кифоя қилса, ҳамма қўшилган эркак ва аёллар бола кўриши керак эди. Аммо баъзилар кўрмаяптими, демак, бу бола бўлиши учун асосий сабаб эмас экан. Мана шу ерга келганда ҳар бир одам боласининг кўзи очилиши керак. Аллоҳнинг қудратига тан бериши, фарзанд деб аталмиш неъмат учун шукр қилиши ва бу неъматни зое этмасликка ҳаракат қилиши керак. Фарзанд неъматини қадрини бефарзандлардан билиш керак. Бефарзанд инсонларда Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига берган ўзидан насл қолдириш ҳисси, фарзандли бўлиш истаги ва эҳтиёжи мислсиз кучаяди. Фарзанд талабида Аллоҳ таолога ёлборади. Назр-ниёзлар атайди. Хайр-садақа қилади. Табибларга югуради. Шунда фарзандсизлик сабаби турлича бўлиши аён бўлади. Баъзи ҳолларда Аллоҳ таоло эркакни, баъзи ҳолларда аёлни, учинчи ҳолатда икковларини, яна бошқа ҳолларда турли касалликларни сабаб қилгани маълум бўлади. Бизнинг бу мақоламизда, фарзандсизликка турли касалликлар сабаб бўлган ҳолат қизиқтиради. Инсоният фарзандсизликка чора ахтариб турли тиббий чораларни қўллаб келган. Бу чоралар ўз замонига ва тиб илми тараққиётига қараб турлича бўлган. Ниҳоят бошқа илмлар қатори тиб илми ҳам мислсиз ривожланган бизнинг асримизда сунъий йўл билан ҳомила пайдо қилиш йўлга қўйилди. Бу услубга биноан, уруғлик бачадонга табиий йўл билан эмас, сунъий йўл билан тушган уруғдан бачадонда бола пайдо бўлаётган бўлади. Кейинчалик бу услуб яна ҳам ривожланиб, аввал уруғликни ташқарида урчитиб олиб, бир йўла тайёр ҳомилани бачадонга қўйиш жорий қилинди. Бу услубни турли номлар билан номланмоқда. Баъзилар «найча усули» деса, бошқалар, «найча боласи» дейди. Нима бўлганда ҳам, уруғликни олдин найчада урчитиб олишга ишора бор. Ҳаммамизга маълумки, бу усуллар мусулмон бўлмаган юртларда, мусулмон бўлмаган одамлар томонидан йўлга қўйилди. Шу билан бирга, бу ишдан мусулмонлар ҳам фойдаланса бўладими?, деган савол ҳам пайдо бўлди. Ҳа, мусулмонлар, ҳар бир нарсани мақбул этиш, жорий қилишдан олдин ўйлаб кўрадилар. Ўз динларида ҳам мумкинми-мумкинэмаслигини сўраб суриштирадилар. Бундай саволларга эса уламоларииз жавоб берадилар. Албатта, Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳароларига суяниб, жавоб берадилар. Уламоларимизнинг бу саволга жавоблари бир хил: бу услублардан мусулмонлар фойдалансалар бўлади. Аммо асосий шарт ҳам сунъий урчитишда, ҳам найчада урчитиб сўнгра бачадонга қўйишда уруғлик аёлнинг ўзининг шаръий жуфт ҳалоли, эридан олинган бўлиши лозим. Бегона эркакдан олинган бўлса, зино ўрнида бўлади. Зотан, зинонинг ҳаром қилиниши, никоҳнинг йўлга қўйилишидан асосий мақсадлардан бири ҳам инсон наслининг поклигини, аралашиб кетмаслигини сақлашдир. Шунинг учун ҳам бегона эркакнинг уруғини муслима аёл бачадонига киритиш, Ислом шариати қоидаларига мутлақо тўғри келмайди. Бу ҳукмни асримиз мусулмон уламоларининг ҳаммалари иттифоқ қилиб айтишган. Шунингдек, «Азҳари Шариф», «Ислом фиқҳи академияси» каби кўзга кўринган уламоларни ўз сафига олган мўътабар муассасалар, масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, мутахассислар билан илмий учрашувлар ўтказиб, сўнгра фатволар чиқарганлар. Бизнинг минтақаларимизга ҳам мазкур ишлар кириб келмоқда. Шунинг учун мусулмон кишилар бу масалани яхши тушуниб қўйишлари лозим бўлади. Худодан қўрқмаганлар учун ҳеч қандай аҳамият касб қилмайдиган бўлиб кўринган бу масала, мусулмонман, деган ҳар бир шахс учун катта аҳамият касб этади. Мусулмон инсон доимо Аллоҳнинг шариатига мувофиқ иш қилмоғи лозим.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvj0HdqNZAgf4featureyoutu.beembed

18:04 / 23.11.2018 3053
Салат номини ўқиб, куз фаслидаги дарахтларни олтин тусга буркангани, гўзал бир манзара кўз олдингизда давоми...

12:54 / 29.11.2016 4617
Ҳамза ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилганида Маккада хотини Салмо бинт Умайсни ва давоми...

00:40 / 31.12.2020 4145
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 2428 сафар 1987 йил, 1721 октябрь кунлари давоми...

10:35 / 14.11.2016 2991