Болалар учун қизиқарли илмий тажриба
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалар билан ажабтовур тажрибалар ўтказиш учун,  ошхонадан анчагина керакли анжомларни топиш мумкин. Тўғрисини айтсам, ўзимда  «буларга авваллари нимага эътибор бермаганман» деган савол туғилди.

Лавали чироқ

Керакли нарсалар: туз, сув, 1 стакан ўсимлик ёғи, бир нечта озиқ-овқат бўёғи, катта шаффоф стакан ёки шиша банка.

Тайёрланиши: стаканни 2/3 сув билан тўлдирамиз, сувга ёғни қуямиз. Ёғ сувнинг юзасига сузиб чиқади. Озиқ-овқат бўёғи сув ва ёғга қўшилади. Сўнг секин-аста 1 ош қошиқ туз солинади.

Изоҳ: ёғ туздан енгил бўлгани сабабли сув юзига сузиб чиқади. Туз ёғдан оғир, шунинг учун стаканга туз солинганда, ёғ туз билан бирга сув сатҳига тушади. Туз парчаланганда ёғ бўлакларини сув юзасига кўтаради. Озиқ-овқат бўёғи эса тажрибанинг янада ёрқинроқ бўлишини таъминлайди.

 Гўзал тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
1. Уч марта истиғфор айтиш ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я Зал жалали вал икром» дейиш. давоми...

18:36 / 09.12.2016 8040
Авваламбор, биз дунёвий илмлар вакиллари ҳам ўз рисола ва мақолаларимизни айнан Ўзининг номи билан бошлаш давоми...

05:57 / 30.12.2016 4273
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Менинг исмимни қўйинглар, лекин куням билан куняланманглар», давоми...

16:28 / 14.05.2019 4541
«Алла» сўзи араб луғатида «овутиш, тинчлантириш» маъносини билдиради. Бу эса йиғлаб, хафа бўлаётган давоми...

12:25 / 25.01.2017 7947