Бир бўлак қотган нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилигимиз онанинг қучоғи бола учун энг биринчи мактаб деб ҳисоблаймиз. Лекин бола она қучоғига келишидан олдинроқ унга асарлар, таъсирлар йиғила бошлайди. Чунончи, бола туғилишидан олдин ота-онанинг қилган яхши амаллари, дуолари ўз натижасини, самарасини бермай қолмайди. Ислом тарихидан бунга бир қанча мисоллар келтиришимиз мумкин. Ҳижрий 80-йилларда бир улуғ зот яшаб ўтганлар. Унинг исми Абдулазиз эди. У Абу Ҳозим исмли улуғ зотнинг зиёратига ихлос билан тез-тез бориб турарди. Кунларнинг бирида Абу Ҳозим Абдулазизнинг ихлоси, хизматлари, садоқатидан хурсанд бўлиб, ҳузуридаги бир бўлак қотган нонни «бу сизга, олиб кетинг» деб берди. Абдулазиз бундан жуда хурсанд бўлди. «Аллоҳнинг валийси бўлган зотдан табаррук туҳфа насиб бўлди, энди уни шундай истеъмол қилиш керакки, унинг баракалари тўлиқ ҳосил бўлсин» деган ўйлар билан уйга етиб келди. Аёли билан ҳам маслаҳатлашди. Ва ниҳоят ўйлай-ўйлай бир қарорга келди. Бу бўлакни учга бўламан ва уч кун рўза тутиб, уч бўлак нон билан ифтор қиламан. Биринчи кун рўза тутиб, бир бурда нон билан ифтор қилди. Иккинчи кун рўза тутиб, иккинчи бурда нон билан ифтор қилди. Учинчи кун рўзасини ҳам тутиб, охирги учинчи бурда нон билан ифтор қилди. Ва ўша тунда Аллоҳ уларга барака ато этди. Улар Умар исмли фарзанд кўрдилар. Бу Умар келажакда буюк Умар ибн Абдулазиз бўлиб етишади. Бу ҳам яхшиликлар ва яхши дуолар натижасидир.
Урду тилидан «Тарбиявий мақолалар» китобидан таржима қилинди. Замира бинт Ҳусайн Муҳаммад
Мавзуга оид мақолалар
Европалик аёл ўзига ишонган, шахсий даромадга эга бўлган, зиёли, дўконлар, гўзаллик салонлари, давоми...

10:39 / 02.03.2017 3727
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг давоми...

08:34 / 15.11.2016 5187
Онанинг тўлғоқ пайтида фаришталар сўраркан «Ё Робби, гўдак ўлик туғилсинми, тирик туғилсинми» Шунда Аллоҳ, давоми...

06:08 / 28.12.2016 3359
Ҳурматли сайт ходимлари, мана Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотларидан бир неча кун ўтган давоми...

08:09 / 03.02.2017 6220