Оқшом ўйлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга термулиб чуқур ўйга толдим: «Бечора аёл... Ўз ота-онаси, яқинлари орасида бир неча йил яшаб, яйраб юрган еридан бир бегона эркакнинг ёнидан жой олишга рози бўлиб келди.  Ота-онасининг эркатойи, арзандаси бўлиб юришдан воз кечиб, ўз уйини ташлаб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, тергаб турадиган бир кишининг ҳузурига тушди, унга хизмат қиляпти. Бунинг барини динимнинг буйруғи деб қиляпти. Субҳаналлоҳ!»
Хотиримдан шу фикрлар ўтар экан, ўз-ўзимдан сўрадим: ‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалолини уриш, унга бемеҳрларча муомала қилиш, қандай қилиб сингар экан?! Ҳолбуки, аёл ўз оиласини ташлаб, унинг олдига келган-ку!
‒ Баъзи бир эркакларга ошна-оғайнилари билан таомхоналарда маишат қилиб, уйидагиларни унутиш, қандай қилиб сингар экан?!‒ баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалоли, фарзандлари бағридан кўра бошқа жойларда кўпроқ вақт ўтказишлари, қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга уйни ўз аёли учун зиндонга айлантириб қўйиш, на уни чиқармай, на ўзи унга ҳамдам бўлмай юриш, қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга аёлининг қалбида нафрат билан, кўзида нам билан ётоққа ётиши, қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга аҳли аёлини уйга қўйиб, узоқ жойларга кетиб, уларнинг аҳволи нима кечаётганига парво ҳам қилмай юриш, қандай сингар экан?! ‒ Баъзи бир эркакларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаган, эртагаёқ сўраладиган масъулиятларидан қочиб юриш қандай сингар экан?! Азиз эркаклар! Сизлар доим «Албатта, сизларнинг макрингиз улкандир» оятини (Юсуф, 28) қайтаـқайта айтиб юрасизлар! Ўзингиз ўзингиздан ҳеч сўраб кўрганмисиз, бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима бўлган? Бу оят кимнинг тилидан айтилган? Кимга айтилган? Сабаб нима эди?! Юсуфга бўлган севги, унинг жамоли, ахлоқи, ҳаёсига бўлган ишқ эди! Улар «ошиқа» аёллар эди! Кимнинг тилидан зикр қилинган эди? Миср Азизининг тилидан! Кимга қарата айтилган эди? Миср Азизининг аёли ва Юсуф алайҳиссаломга замондош аёлларга. Бироқ.... Эркакларнинг макри ҳақида ҳам эшитганмисиз? «Эй ўғилчам! Тушингни акаларингга айта кўрма, сенга бирор макр қилиб қўйишмасин!» (Юсуф, 5) Бу оятдаги «макр»нинг сабаби нима бўлган? Ким томонидан айтилган? Кимга қарата айтилган? Бу макрнинг сабаби нима эди? Ёмон кўриш, адоват, ҳасад ва зулм эди! Кимнинг тилидан зикр қилинган эди? Яъқуб алайҳиссаломнинг тилларидан! Кимга қарата айтилган эди?  Юсуф алайҳиссаломнинг акаларига қарата. Биласизми, Юсуф сурасида бизларнинг «макр»имиз аёлларнинг «макр»идан олдин зикр қилинган?! Бизнинг макримиз сабаби ёмон кўришдан келиб чиққан! Аёлларнинг макри яхши кўришдан келиб чиққан! Бизнинг макримиз Яъқуб алайҳиссалом тилидан зикр қилинган! Уларнинг макри Миср Азизи тилидан зикр қилинган! Бизнинг макримиз бир яхшидан қутулиш учун эди! Уларнинг макрлари бир яхшига эришиш учун эди! Қандай ажойиб ҳикмат!!!
 
Оиз Қарний
Ҳусайн қори Яҳё Абдулмажид таржимаси
Мавзуга оид мақолалар
Лондонда бўлиб ўтган сипо мода ҳафталигида London Modest Fashion Week Голливуд актрисаси Линдси Лохан кутилмаганда давоми...

12:23 / 25.02.2018 3523
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли давоми...

11:56 / 27.10.2016 5145
Ҳожиларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий мақсади Ҳаж арконларининг Қуръони Карим ва Расулуллоҳ давоми...

15:26 / 10.11.2016 3966
Солиҳлик йўли. Солиҳлик йўли «Фотиҳа» сурасининг «Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. «Ўзинг неъмат давоми...

15:16 / 17.11.2016 3623