Она ҳақида...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизнинг эса  ўқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса  келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса «Аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, шунда у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.

Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг... ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир...»

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз давоми...

15:19 / 09.12.2016 3448
embedhttpswww.youtube.comwatchvCr16THAq9G8embed

15:20 / 27.10.2016 4201
                                              7. Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси давоми...

12:30 / 09.02.2017 3745
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниrdquo иншолар танловигаТошкент шаҳрида давоми...

03:00 / 19.01.2020 4025