Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусобақа ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу кунларда Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусбоқа ўтказилиб, унда университетнинг барча истаган талабалари ҳамда Рязан шаҳри мусулмонлар диний ташкилоти, якшанба мактабларининг тарбияланаувчилари иштирок этдилар. Бу ҳақида МИУнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Мусобақа дастурида иккита номинация бўлиб, биринчи номинация саволлари таҳорат ва намоз, иккинчи номинация саволлари эса Ислом рукнларига бағишланди. Университет мударрисларидан ташкил топган ҳайъат аъзолари иштирокчиларни баҳолашга жиддий ёндашдилар. Барча иштирокчилар ўз жавобларида чуқур исломий билимларини намоён этиб, қўшимча саволларга ҳам яхши жавоб бердилар. Кундузги бўлим 3-босқич талабаси Рафин Минуллин биринчи номинация ғолиби, сиртқи бўлим 2-босқич талабаси Акмал Тешаев эса иккинчи номинация ғолиби этиб топилдилар. Мусобақа якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvu8Kv906xZdwembed

09:37 / 15.09.2016 4220
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

13:44 / 27.03.2019 4870
gallery ids29720,29719,29718,29716,29717,29715 Куни кеча Тошкент 18 гуруҳи Мирза Юсуф жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ давоми...

11:49 / 26.08.2017 4971
У Зот Унга томон сайр қилувчиларни ва Унга етишганларни ўз амалларини кўришдан ва аҳволларига шоҳид давоми...

14:53 / 06.02.2019 3597