Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чиройли исм ёқар эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу туяларимизни ким етаклаб боради?» Ёки «Ушбу туяларимизни ким (манзилга) етказади?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. «Исминг нима?» дедилар.

«Фалончи», деди.

«Ўтир», дедилар. Сўнг бошқа бир одам турди. «Исминг нима?» дедилар. «Фалончи», деди. «Ўтир», дедилар. Сўнг яна бошқа бир одам турди. У Зот: «Исминг нима?» дедилар. «Ножия», деди. «Улар – сеники! Етакла уларни!» дедилар». Шарҳ: Ножия ибн Жундаб Асламий розияллоҳу анҳунинг аввалги исмлари Заквон бўлган. Қурайшнинг таъқибидан қочиб нажот топганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Ножия» деган ном берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги карвонга сарбон бўлишни истаган икки кишининг исми яхши эмаслиги, яхшиликдан башорат маъносида эмаслиги туфайли уларга карвонни етаклашга изн бермадилар. «Ножия» деган исм эса нажот сўзидан олинган бўлиб, башорат маъносида бўлганлиги учун карвонни етаклашни, туяларга сарбонликни ўша саҳобий розияллоҳу анҳуга ишониб топширдилар. Ушбу ҳадисдан фарзандларга чиройли, гўзал, эзгу маъноларни билдирувчи исмларни қўйиш кераклигини билиб оламиз.
Мавзуга оид мақолалар
Башариятга пайғамбарларини мураббий ва муаллим қилиб юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар давоми...

10:41 / 23.02.2019 6431
Суннатга хос тарбия Соғлом ва оқила аёл оиласининг фахри, жуфтининг умр зиёси, фарзандаларининг муҳтарам давоми...

20:37 / 19.03.2017 5434
Маникюр ва таҳорат 4савол Таҳоратли бўла туриб, тирноқларга маникюрдан кейин суртиладиган лак қўйилса, давоми...

11:06 / 30.01.2018 7196
Бизни шундай жаннатмакон юртда яшашлигимизни насиб этган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар бўлсин. Бизга давоми...

16:38 / 16.03.2017 13950