Тадқиқот:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тунда смартфондан фойдаланиш семизликни келтириб чиқаради


Россиянинг Тюмень тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади.


Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тилда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Оқибатда инсон танасида моддалар алмашинуви жараёни бузилади.


Тадқиқотчилар хулосасига кўра, бундай ҳолат метаболик касалликларни келтириб чиқариб, бора-бора фойдаланувчиларда вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин.


— Кўк спектрли ёруғлик фақат кечқурун ва тунда хавфли, — дейди университет профессори Денис Губин. — Шу пайтгача смартфонлардан қоронғуда фойдаланиш кўз ва бош мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган. Аммо энди уларнинг метаболик жараёнлардаги иштироки ҳақида ҳам маълумотга эгамиз.  


Шундан келиб чиқиб, Д.Губин соат 21:00 дан кейин смартфон, компьютер ва бошқа электрон қурилмаларни ишлатганда кўк чироқ таъсирини камайтирувчи махсус фильтр режимини ёқиш ҳамда хона ичига кўча ёруғлиги тушмаслигини таъминлашни тавсия қилди.


Эслатиб ўтамиз, мелатонин моддаси инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади. Мазкур жараённинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Шайтонлар ғазабин чиқарган бу кун, Мўминлар орзиқиб кутишган бу кун, Аллоҳнинг рахмати ёғилган бу давоми...

10:08 / 27.10.2017 5705
ТАҲОРАТГА ОИД 46масала Маний шаҳват билан чиқса ҳам, бошқа сабаб масалан, оғир нарса кўтариш ёки баланд давоми...

11:51 / 23.05.2019 2979
Тирикчилик Эй тирикчилик Сен кимсан ёки нимасан Наҳотки, ҳамма сени деб юрган бўлса бу дунёда Балки, сен давоми...

21:49 / 06.03.2017 5807
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 5490