Фарзандингиз билан дилдан суҳбат қуриш учун энг яхши вақт қайси?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу саволни жуда кўп ота-оналарга бераман. Уларнинг жавоблари турлича бўлади. Уларнинг айтишларига қараганда фарзандлари ўзлари хоҳлаб, насиҳатларини диққат билан эшитадиган пайтлари қуйидаги вақтлар экан:


 Ошхонада овқат тайёрлашга киришган пайтимиз қизим билан ўртамизда суҳбат роса қизийди. Кечки овқатдан сўнг идиш-товоқларни юваётган пайтимимзда ҳам бу суҳбатимиз давом этади.

Денгиз бўйига кўп борамиз. Шунда узоқ суҳбат қурамиз.

Томорқада ўғлим билан ишлаган пайтимиз, толиқиб бироз ҳордиқ чиқарайлик дея ўтирган вақтимиз суҳбатлашиш  учун энг қулай вақтдир.

Фарзандларим билан кўпинча кечки овқатдан сўнг суҳбат қурамиз.

Менинг ишларим жуда кўп. Кўпинча уйга келиб ҳам ишлаб ўтираман. Шунинг учун фарзандларим билан гаплашишга деярли вақтим бўлмайди. Мен ишим билан боғлиқ сафарларга кўп чиқаман. Кўпинча болаларимни ҳам бирга олиб кетаман. Узоқ йўлда маза қилиб гаплашиб кетамиз. Уларнинг гапини диққат билан эшитаман. Фарзандларим обдон гапириб олганларидан сўнг, мен ҳам йиғилиб қолган гапларимни айтаман. Мана шу сафаримиз бизни анча яқинлаштиради.

Мен фарзандларим билан бирга ўтириб шахмат, дамино, шашка каби ўйинларни ўйнайман. Ўйин пайтида улар анчадан бери гапира олмай юрган гапларини гапириб, сўрайдиганларини сўраб олишади. Мен ҳам улар ҳақидаги ўзимни қизиқтирган гапларни сўраб-билиб оламан.


Фарзандларингиз билан суҳбатлашиш учун муносиб вақтни танлай билиш жуда муҳимдир. Ҳар бир ота-она бунга алоҳида аҳамият қаратиши керак. “Мен берадиган тарбиямни бердим, айтишим керак бўлган гапни гапирдим, бўлди” қабилида иш тута олмаймиз. Баъзан гап ёқадиган, ёқмайдиган вақтлар бўлади. Ота-оналар ҳам, болалар ҳам бир-бирларини эшитиб тинглайдиган, пайтини пойлаб, кайфиятга қараб гапирадиган вақтни белгилаб олишлари керак.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Мухлисларимиз ижодиданБир куни келиним Мукаррамхоннинг тоби қочиб қолди. Зудлик билан шифохонага бордик. давоми...

01:24 / 21.05.2020 4339
«Ҳилолнашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган давоми...

00:34 / 10.12.2017 3725
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 3338