Руҳий саломатлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон руҳияти худди унинг танаси соғлом ёки аксинча бўлгани каби, соғлом ёки носоғлом бўлиши мумкин. Руҳият  соғлом бўлса, ғазаб, ваҳима, тушкунлик ва бошқалар каби ҳеч қандай психик аломатларсиз, яъни жуда сокин ва хотиржам бўлади.


Руҳий хотиржамлик бу – унинг ҳолати ва  хавфсизлиги бўлиб, бу тан соғлом ва хавфсиз бўлганда унинг хавфсизлиги ичидаги суюқлик муҳити тинчлиги ва бир мувозанатда бўлишида, қон сариқ-қора рангга эга бўлиши,  сафро ва балғамнинг тинч ва осойишта, бир-бирига хавф солмаслигида кўрингани кабидир.


Танани парвариш қилиш, энг аввало, танангизни соғлом ҳолда сақлашдан бошланади ва, агар сиз саломатликни йўқотган бўлсангиз, ўзингизни соғлом ҳолатга қайтариб, унга эришинг.


Қалбнинг фаровонлигига эришиш ҳам  худди шундай тарғиб қилинади, яъни энг аввал, уни сақлаш, руҳиятни хотиржамлик билан таъминлаш ёки тиклашдан иборат бўлади. Зеро, уни йўқотиш соғлиқни йўқотиш билан тенгдир. Шунинг учун кимда-ким хотиржамлик ва руҳият уйғунлигини сақлашни хоҳласа, унга эришишнинг ҳар қандай имконияти ортидан югуриши керак.


Руҳ саломатлиги ташқи ва ички томондан сақланиши мумкин: ташқи тарафдан одам кўрадиган, эшитадиган, ҳис қиладиган: ғазаб, ваҳима, қайғу ёки қўрқув каби ҳиссиётларни уйғотиш одамни безовта қилади ва руҳиятни улардан ҳимоя қилиш жуда муҳимдир.  Ички восита – руҳни ички салбий бузилишларга олиб келадиган салбий фикрлаш  аломатларидан ҳимоя қилиш. Маълумки, ушбу бузилишлар қалбда ташвиш ва хавотирни орттириш сабабли бўлиши мумкин.


Сиз буни икки йўл билан даволай оласиз. Биринчидан, ўзингизни қалбан ўлгандек ҳис қилган пайтингизда бу дунё одамларга доим ҳам хоҳлаган нарсаларини бериш учун яратилмаган, бунинг учун ташвиш чекиш ёки оғриқли хаёлларга берилмаслик кераклигига ўзингизни ишонтиришингиз лозим. Ҳаётнинг ажралмас мулки эканлигингизга кўникиш, ундан келиб чиқиб, ўз одатларингиз ва турмуш тарзингизни ривожлантиришингиз керак. Шунинг учун туғилганингизда сиз билан бирга яратилмаган нарсани деб ўзингизни қийнамаслигингиз керак.


 Др. Гавҳар Дарвиш

Манба
Мавзуга оид мақолалар
    Аниқланишича, сизнинг уйқудаги ҳолатингизга кўп нарса боғлиқ экан. Одатда, буни уйқудаги умуртқанинг давоми...

15:20 / 23.02.2017 31795
Биласизми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун аёлларнинг исмидан энг маҳбуби Зайнаб бўлган. У давоми...

21:00 / 07.10.2019 6015
Болалар билан ажабтовур тажрибалар ўтказиш учун,  ошхонадан анчагина керакли анжомларни топиш мумкин. давоми...

12:27 / 01.02.2017 6950
Аллоҳ таоло марҳамат қилади Аллоҳ Пайғамбарлардан Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун кетингиздан давоми...

21:06 / 26.10.2023 3222