Аллоҳ таоло эркаклар учун аёлларни ёки аёллар учун эркакларни яратиб бермаганида, нима бўлар эди?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди...» (Наҳл сураси, 72-оят). Аллоҳ таоло сизларни эр‑хотин бўлиб, жуфт бўлиб яшайдиган қилди. Ўша жуфти ҳалолни ўзингиздан яратди. Эрни ҳам, хотинни ҳам бир жинсдан қилди, бирини юқори, бошқасини паст жинсдан яратгани йўқ. Балки иккиси ҳам инсон, иккиси ҳам Аллоҳнинг бандаси ўлароқ яратилди. Буларнинг бари улкан неъматдир.

Аллоҳ таоло эркаклар учун аёлларни ёки аёллар учун эркакларни яратиб бермаганида, нима бўлар эди?

Эркакларга эркаклик, аёлларга аёллик хусусиятини Аллоҳ таоло бермаганида, ким берар эди?

Уларни бир оилада яшаб, фарзанд кўриш бахтига Аллоҳ таоло муяссар қилмаганида, ким муяссар қилар эди?


«...ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди...» (Наҳл сураси, 72-оят). Аллоҳ таолонинг ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, жигаргўшасининг фарзандини кўриш, яъни набирали бўлиш ҳам улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа инсон насли сақланиб боради.


Аллоҳ таоло инсонни аввало жонсиз тупроқдан яратди. Кейин эса, нутфа (сперма) орқали кўпайишини қонунлаштириб қўйди. Фақат бу кўпайиш ҳалол-пок йўл билан бўлиши шартлигини Ўз китобида алоҳида таъкидлаб ҳам қўйди. Демак, инсон ўзига ҳалол жуфт, бола ва набиралар берган Аллоҳ таолога иймон келтириб, Унгагина ибодат қилиб, оиласини ҳар жиҳатдан асраб-авайлаб яшамоғи лозим. Акс ҳолда, ношукрлик қилган бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Бахтиёр оила" асаридан.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни давоми...

13:13 / 08.11.2016 8608
Тарқалиш ҳудудини аниқ билмайманку, жуда кўп ўзбек оилаларида ўғил бола тили чиққани ҳамон сўкинишга махсус давоми...

19:30 / 14.10.2016 4032
Сузана Дерани, америкалик, олий ва ўрта таълим тарих фани ўқитувчиси, Қуръон, тафсир ва тажвид йўналишларида давоми...

05:01 / 20.01.2021 4175