АЁЛ ЗИЁРАТЧИЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу кунларда Макка шаҳридаги “Рошидия” меҳмонхонасида ҳаж амалини адо этиб, тоату ибодат билан машғул бўлиб турган аёл зиёратчиларга фурсатни ғанимат билиш, она Ватанга қайтгандан сўнг ҳожилик мақомига муносиб бўлиш ва бошқаларга намуна кўрсатиш ҳақида суҳбатлар мунтазам давом эттирилмоқда.


Суҳбатларда ишчи гуруҳ вакиллари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Фатво марказидан Ғуломжон домла Холбоев, Абдулатиф домла Турсунов, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудири Марям Абдуллаева ва Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова аёл зиёратчиларни ҳожилик мақомига муносиб бўлиш, ибодату зикрлар, яхши амалларни кўпайтириш ҳақида мавъизалар қилмоқдалар. Шунингдек, шаръий саволларга атрофлича жавоб берилмоқда.


Шунингдек, элликбоши, имом-домлалар томонидан зиёратчиларга Ватанга қайтгандан сўнг риё ва бидъат-хурофотга йўл қўймаслик, манманлик ва мақтанишдан узоқ бўлиб, исроф ва дабдабабозликдан сақланиб, жамиятдаги эзгу ишларда ўзгаларга ибрат ўлароқ ҳаёт кечириш ҳақида алоҳида қайд этилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

09:13 / 24.12.2020 4534
Кеча,15 март куни Ҳилол нашрrdquo мажлислар залида Отинойилар қўлланмасиrdquo иккинчи босқич китоблар давоми...

02:57 / 17.03.2023 3577
2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди бошқаруви давоми...

05:09 / 02.11.2023 3073
Муслимаат.уз, Муаллим медиа ва барча каналларимизда Туркиядаги мусибат муносабати билан мотам эълон давоми...

16:58 / 07.02.2023 2722