She'r
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,

Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,

Бу онларда виждонидан сабот топиб,

Маломатдан саломат қолгувчи йўқ!


Бу оламда осон ишни севди барча –

Шод қалбингга қайғу олиб келгувчи кўп,

Юрагига ханжарларни аччиқ санчиб,

Лек қайғуйинг зиммасига олгувчи йўқ.


Бори элнинг мулки эрур бахтиёрлик,

Истасанг-да, ғамни олмоқ иш имконсиз.

Мағлубият ҳосилидир хор-у зорлик,

Ғалабангдан фойда кутган эрур сонсиз.


Зулм зулмат каби қоплаб бу оламни,

Марҳаматнинг нурларига дил муштоқдир.

Олтинларга кўмилса-да боши қадар,

Марҳаматсиз бўлса инсон, энг қашшоқдир.


Айланишдан тўхтамайди чархи фалак,

Айланишдан тинмагайдир бир дам замон.

Адолатнинг боғларида унган чечак

Димоғимиз хуш этаркан, Роббим, қачон?..


Хато қилмоқ ҳар банданинг касби кори,

Ато қилмоқ Сенга хосдир, Робби Карим!..

Ўзинг бўлгин ожизларнинг мададкори,

Остонангга бошим қўйдим кўнглим ярим...


Акром МАЛИК

Манба
Мавзуга оид мақолалар
     Ассалому алайкум   «Muslimaat.uz» сайти ходималари сиз, азизаларга туҳфа ўлароқ, ажойиб ижодкор, давоми...

20:28 / 28.02.2017 8028
Болаларни алдаманг Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик давоми...

14:37 / 29.10.2017 9863
  Катта кутубхона. Жудаям кўп китоблар иккита бўлимга ажратиб қўйилган. Чап тарафдагиси каттагина, давоми...

18:31 / 14.12.2016 4266
ЭътирофАссалому алайкум,устоз.Сизнижуда яхши кўраман. Аёлларимиз учун қилган барчакўрсатувларингиз давоми...

01:56 / 15.04.2020 5117