Sen uni yaxshi ko'rgandek, Alloh seni yaxshi ko'rsin
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ансорлардан бир киши ўғли билан тез-тез келиб турар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан: "Ўғлингни яхши кўрасанми?" деб сўрадилар. У: "Ҳа", деб жавоб берди. "Сен уни яхши кўргандек, Аллоҳ сени яхши кўрсин", дедилар у зот.  Сўнг у киши бир муддат кўринмай қолди. Уни суриштирган эдилар, ўғилчаси вафот қилганини айтишди. (У келгач) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Жаннат эшикларидан бирига етганингда, у югуриб келиб, эшикни сенга очишига рози бўлмайсанми?!" дедилар. Атрофдагилар: "Эй Расулуллоҳ, бу фақат унга

тегишлими ёки ҳаммамизгами?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳаммаларингизга", дедилар.

(Абу Довуд ривояти).

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
СИЗСИЗ ЕТИМ ҚОЛДИ РАМАЗОН Марҳум Устоз Шайх Ҳазратларига рамазон марсияси Қани ўшал бахтли он Сизла ўтган давоми...

11:27 / 08.04.2019 6157
       Бу воқеага, тахминан, икки йил бўлди. Ўшанда биз Шайх ҳазратлари билан пойтахтдаги бир спорт залига давоми...

22:17 / 08.02.2017 10985

19:54 / 11.12.2016 6025
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:48 / 11.05.2023 1940